Россия президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси даврида Россиядаги чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, хусусан, меҳнат мигрантларига истисно ва имтиёзлар берувчи янги қарорни имзолади.
Фармон билан 15 мартдан 15 июнгача барча ҳужжатларнинг амал қилиши муддати тўхтатиб қўйилади.
“Россия мигрантлари федерацияси” раҳбари ушбу қарорни оддий тилда тушунтириб берди.
“Агар 15 куни (март – таҳр.) сизнинг амал қилувчи регистрация ёки патентингиз бўлса, ундан кейинги кун бу 16 июнь. Ҳисоблашда улар “кесиб ташланади” (ушбу давр оралиғи – таҳр.), - дея тушунтиради Вадим Коженов.
Ушбу даврда патентни тўлаш керак эмас, регистрацияни узайтириш керак эмас, ҳеч нарсаси, жумладан, визани узайтириш керак эмас, дейди эксперт.
“Сиз 15 март кунига қонуний бўлган бўлишингиз жуда муҳим. Агар 15 март ҳолатига кўра ҳужжатларингиз жойида бўлган бўлса, сиз учун ҳеч қандай жарима, санкция ва муаммо бўлмайди”, - дея таъкидлади Вадим Коженов.