Green Card энди берилмайди: Трамп АҚШга иммиграцияни тўхтатди

© Sputnik / Эва Мари Ускатеги / Медиабанкка ўтишПредвыборное выступление Д. Трампа в Майами
Предвыборное выступление Д. Трампа в Майами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, бундай фармонни имзолаши тўғрисида Трамп куни кеча маълум қилган эди. Президент сўзларига кўра, бу чекловлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи - грин-картани қўлга киритишни хоҳлайдиганлар учун амал қилади.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда иш ўринлари дефицити туфайли АҚШга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Donald Trump - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ коронавируснинг келиб чиқишини аниқламоқчи - Трамп

"Америкалик ажойиб меҳнаткашларни ҳимоя қилиш мақсадида Қўшма Штатларга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатдим. Бу жамиятнинг барча қатламидаги ишсиз америкаликлар иқтисодимиз ўсишни бошлаши билан иш ўринларига даъвогарлар рўйхатида биринчи бўлишларини кафолатлайди. Биз шунингдек тиббий ресурсларимизни тежаб қоламиз", - деган Трамп матбуот-анжумани давомида.

Оқ Уй хусусан, коронавирусга қарши курашда ёрдами зарур бўлган шифокорлар ва бошқа ишчилар учун истисно қилинишини изоҳлаб ўтганлар.

Трамп маъмурияти бир қатор ижтимоий сўровлардан маълумотлар келтиришган ва уларда америкаликларнинг аксарияти мамлакатга иммиграция вақтинчалик чекланишини қўллаб-қувватлашларини, оммавий иммиграция бу хатар эканлигини билдиришган.

Последняя за десятилетие голубая Луна над Москвой - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Ойни ўзиники қилиб олди: АҚШ президенти янги фармонга имзо чекди

Эслатиб ўтамиз, бундай фармонни имзолаши тўғрисида Трамп куни кеча маълум қилган эди. Президент сўзларига кўра, бу чекловлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи - грин-картани қўлга киритишни хоҳлайдиганлар учун амал қилади. Трамп иммиграцияни икки ойга вақтинча тўхтатишини ва муддат ўтиши билан, фармоннинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик ҳақида қарор қабул қилишини аниқлаштириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекцияси билан беморланганлар сони 2,47 миллиондан ошган, 169 мингдан кўп киши инфекция қурбонига айланган.

АҚШда коронавирусдан вафот этган беморланганлар сони 46 мингдан ошди, касаллар сони 839 минг нафар, 77 минг киши соғайган.

Янгиликлар лентаси
0