ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Совет олимлари Венерага парвоз қилиш имкониятини ўрганиб чиққанлар, аммо у ерда шароитлар номақбул эканлиги маълум бўлганда, улар бу фикрдан воз кечдилар, деди РИА Новостига берган интервьюсида Россия фанлар академиясининг Тиббий-биологик муаммолар институти экстремал шароитда инсон физиологияси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, Циолковский номидаги Россия Космонавтика академиясининг академиги Александр Суворов.
"Алоҳида йўналиш - гиперболик физиология ва тиббиёт. У институтимизда космик тиббиёт пайдо бўлиши даврида Сергей Павлович Королев Марсдан ташқари Венерага ҳам учиш имкониятларини кўриб чиққанлиги сабабли ривожлана бошлади", - деди олим.
Ўшанда Венера нафас олиш учун яроқсиз атмосферага эга эканлигини ва сиртидаги босим 96 атмосферага тенг эканлигини ҳамма билиб бўлган, бу сув остига деярли 1000 метрга шўнғишга тенг. Бундай босим остида ишлаш имкониятини синаб кўриш учун Биологик - тиббий муаммолар институти ва СССР Фанлар академиясининг Океанология институти билан биргаликда 1981 йилда босим камерасида 100 метрлик чуқурликка жойлашиш ташкил этилди, кейинчалик 350 ва 450 метр, бу тажрибаларда Суворов ҳам иштирок этган. "Охир-оқибат, биз 1000 метр чуқурликда одам ишлаши мумкинлигини деярли исботладик", - деб айтиб берди олим.
Бундай шароитда нафас олиш қийинлашади, нафас қисилиши пайдо бўлади, аммо бундай шароитларда ўртача оғир жисмоний фаолият бажарилиши мумкин.
Бироқ, Венерага автоматик станциялар етиб борганда, у ернинг атмосфераси углекислотали, ҳарорати юқорилиги маълум бўлди, шундан кейин одам парвози ғояси аста-секин йўқолди. "Аммо одам назарий жиҳатдан Венерага тушиб, скафандрни кийиб, унинг юзасига чиқиши – бу ҳақиқат. Агар биз 1000 метр чуқурликка шўнғий олсак, вақт ўтиши билан Венера юзасига чиқишимиз ҳам мумкин", - деди олим.
Венерага биринчи марта 1967 йилда "Венера-4" Совет станцияси етиб борган, аммо сайёра юзасига 1970 йилда фақат "Венера-7" қўнга муваффақ бўлди. У 90 атмосфера босим ва тахминан 475 даража ҳароратни қайд этди.