Инсоният қачон Марсни мустамлака қилиб олади?

CC BY 2.0 / Kevin Gill / MarsПланета Марс
Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Максим Литвак фикрига кўра, инсоният Марсни мустамлака қилиб олишнинг дастлабки уринишларини тез орада амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Инсоният Марсни мустамлака қилишнинг дастлабки уринишларини тез орада амалга оширади, аммо Қизил сайёрани одамларга мослаштириш жуда узоқ келажакда, дейди Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти ядро планетология бўлими нейтрон ва гамма- спектроскопия лабораторияси раҳбари Максим Литвак РИА Новости билан суҳбатда.

"Эҳтимол, одамлар Марсни мустамлака қилиш бўйича биринчи уринишларини тез орада амалга оширишади. Аммо Марсни ўзларига мослаштириш жуда узоқ келажакда. Мавжуд технологиялар ёрдамида бу умуман мумкин эмас, шунинг учун энди биз бу борада фақатгина хаёл суришимиз мумкин", - деди у.

Ученые НАСА обнаружили на Марсе странную дыру - Sputnik Ўзбекистон
Марсда ғалати ғор топилди

Бироқ, олимнинг фикрича, инсоният "қобиғидан" чиқиш вақти келди. "Охир-оқибат, биз "бешигимиз"дан ташқарида қанча вақт яшашимиз ва ривожланишимиз, инсоният барча шароитларга, шу жумладан ҳали номаълум бўлган шароитларга мослаша оладими ва биз қандай қилиб мобил бўлишимиз мумкинлигини тушуниш муҳимдир", - таъкидлайди у.

Литвакнинг сўзларига кўра, Ойда бошқа сайёраларда яшашга машқ қилиш керак. "Россиянинг ой дастури негизи айнан Ой сиртида доимий иш олиб борувчи база бўлиши мумкин. Оралиқ босқичларда эса биз бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш учун автоматик станциялар ва роботлар билан ишни жуда яхши ташкил қилишимиз керак", - дея тушунтирди Литвак.

Олим шунингдек, кислород ва водородни ишлаб чиқариш технологиялари, ой тупроғидан олинадиган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва уларни Ой юзасида ва автоматик қўниш миссиялари бортида синовдан ўтказиш ҳақида мунозаралар олиб борилаётгани ҳақида гапириб берди.

Унинг қўшимча қилишича, Ойнинг қутбли минтақалари, сув ва ресурсларнинг эҳтимолий катта захиралари туфайли алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0