Марсда ғалати ғор топилди

© Foto : NASA, JPL, U. ArizonaУченые НАСА обнаружили на Марсе странную дыру
Ученые НАСА обнаружили на Марсе странную дыру - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
NASA олимлари Марсда ғалати ғорни аниқлашди. Уларнинг фикрига кўра, бу бўшлиқдан Қизил сайёрага бўлажак парвозлар вақтида фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. 2011 йилда Mars Reconnaissance Orbiter томонидан олинган суратларни таҳлил қилиб, олимлар Марс юзасида ғайриоддий тешикни топдилар.

Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Илон Маск Марсда шаҳар қуриш ҳақида ўйламоқда

NASAнинг илмий блокининг саҳифасида бу топилманинг тузилиши ва келиб чиқиши ҳақида тахминлар баён этилган.

Товус (Павлин) тоғи  - Марснинг энг баланд тоғларидан бири, маридиани экватори яқинида жойлашган, ўчириб қолган вулқон. Унинг ёнида бир неча чуқурликлар мавжуд, улар олимларнинг фикрига кўра, вулқон тектоник ҳаракати натижасида ҳосил бўлган.

Аммо Mars Reconnaissance Orbiter космик кемасида жойлашган HiRise камераси ёрдамида олинган бу расм ғайриоддий таркибий шаклга эга бўлгани туфайли олимларнинг алоҳида эътиборини тортди.

Павлин тоғида диаметри 35 метр бўлган, деярли мукаммал юмалоқ кратер билан ўралган тешик топилди. Ён томондан туширилган ёруғлик, пастда туби текис бўлган ғор жойлашгани кўрсатади. Ғорнинг чуқурлиги тахминан 28 метр.

Кратер билан тешик лава оқими билан ўралганлиги сабабли, олимлар бу вулқоннинг ён тешикларидан бири эканлигини тахмин қилишмоқда. Атмосфера отилганидан сўнг, лавани тўкиб юборган вулқон учи биз кўриб турган тузилишни ҳосил қилди.

Ҳудудни 3D-таҳлили олимларга бу вулқондан чиқиб кетиши мумкин бўлган материал миқдорини ҳисоблаш имконини берди. Маълум бўлишича, қулашдан олдин вулқон камерасининг чуқурлиги камида 90 метр бўлган.

Роскосмос представил первые фотографии рекордного выхода в открытый космос космонавтов А. Мисуркина и А. Шкаплерова - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев космос агентлигини ташкил этди

NASA олимлари ёзишича, ички бўшлиғи қаттиқ нурланишдан ҳимояланган Марс юзасидаги бундай ичи бўш тузилмалар бир неча сабаб туфайли алоҳида қизиқиш уйғотади. Биринчидан, бу уларда Марсда ҳаётни кашф этиш, иккинчидан, бундай бўшлиқлардан космик кемалар ва эҳтимол космонавтлар учун Қизил сайёрага бўлажак парвозлар пайтида фойдаланиш мумкин.

Бу тузилма, NASA мутахассисларининг фикрига кўра, ер ости базасини қуриш учун мос эмас бўлиши мумкин, чунки кириш ва ундан чиқиш муаммоли бўлиб кўринади. Бундан ташқари вулқон усти қанчалик мустаҳкам эканлиги номаълум.

“Бундай ғорлар нурланишдан ҳимояланган, бу Марсда жон сақлаш учун яхши жой бўлиши мумкин. Космик кемалар, роботлар ва ҳатто сайёралараро тадқиқотчилар бу ғорларга йўналтирилиши зарур”, - дейилган NASA блогида.

Янгиликлар лентаси
0