Шавкат Мирзиёев космос агентлигини ташкил этди

© Пресс-служба Роскосмоса / Медиабанкка ўтишРоскосмос представил первые фотографии рекордного выхода в открытый космос космонавтов А. Мисуркина и А. Шкаплерова
Роскосмос представил первые фотографии рекордного выхода в открытый космос космонавтов А. Мисуркина и А. Шкаплерова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари имзолаган фармонга кўра, 2019–2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида президент Фармони қабул қилинди, деб хабар берлиди "Ҳуқуқий аъборот" каналида.

Коинотни ўрганишга мослашган радио телескоп - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон биргаликда космосдан ҳаёт қидиришади

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилиб, унинг бўшайдиган 5 та штат бирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигига ўтказилди.

Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва директор ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Фармон билан шунингдек, Агентлик ҳузурида Илмий техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди.

Шунга кўра, космик тармоқни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш Кенгаш хулосалари асосида амалга оширилади. Фармонга кўра, 2019–2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

Бундан ташқари, "Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун ишлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0