ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Sputnik мухбири космонавтика кунида Ўзбекистон Фанлар академиясининг РТ-70 Радиоастрономик лабораторияси директори Геннадий Шанин билан мулоқотда бўлди. Мухбир олим билан Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида қурилаётган “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерватория ҳақида суҳбатлашишди.
Шаниннинг сўзларига қараганда, бугун Россия ва Ўзбекеистон космос соҳасида биргаликда улкан лойиҳани амалга оширмоқда. Улар биргаликда диаметри 70 метр бўлган улкан радиотелескоп қурмоқда.
“Бу жуда юқори технологияли мажмуа бўлиб, унинг нур қайтарувчи қисмининг қалинлиги 50 микронни ташкил қилади. Бу соч толаси қалинлиги билан баробар. Бундай ингичка қатлам коинотни ўрганишда юқори сезгирлик ва ўта аниқлик киритади. Уч йил олдин бу дунёдаги энг яхши телескоп эди. Ҳозирги кунда америкаликлар биздан ўзишди, лекин бизнинг телескоп мослашувчан нур қайтарувчи қатламга эга бўлган ягона телескопдир”, — деди олим.
Обсерваторияни яратиш бўйича ишлар ўтган асрнинг 80 йилларда бошланган эди. Иттифоқ парчаланиб кетгач лойиҳа музлатиб қўйилди. Фақатгина Владимир Путиннинг аралашуви ва унинг 2014 йилда Ўзбекистонга бўлга ташрифидан кейин обсерватория қурилиши давом эттирилди.
Директорнинг сўзларига қараганда, томонлар олдида мураккаб вазифалар турибди. Бугунги кунда обсерватория 40% га қурилган холос, бу асосий иншоотлар холос. Энди навбат технологик қурилма ва элементларда. Хусусан нур қайтарувчи қатлам ва мослашувчан тизимда. Биргаликда тузилган олимлар гуруҳи қурилган обсерватория ҳолатини назорат остига олган, чунки ҳудудда зилзилалар тез-тез бўлиб туради.
“Охирги икки йил давомида биз лойиҳа бўйича жиддий олға юрдик. Биз лойиҳага Россиянинг беш етук илимий-текшириш институтларини жалб қилишга муваффақ бўлдик. Илмий-текшириш ва лойиҳалаштириш босчиқларидан ўтдик, тажрибалар учун намуналар таёрладик”, — деди олим.
Обсерватория Туркистон тоғ тизмасининг Суффа тепалигида жойлашган. Олимлар фикрича бу ерда узоқ коинотни ўрганиш учун такрорланмас табиий шароит бор. 2014 йилдан бошлаб Россиялик астрофизиклар бу ерда икки частотали радиометрни синовдан ўтказмоқда. Ушбу мослама бўлажак телескоп ишлайдиган радиочастоталарга мослаштирилган. Биз ушбу маслама ёрдамида бўлажак телескопнинг қандай ишлашини ўрганишимиз мумкин.
“Радиотелескопнинг ўта юқори сезувчанлиги ва юқори аниқлиги кўплаб юлдузларни ва юлдуз тизимларини синчиклаб ўрганиш имконини беради. Лекин унинг ишлаши учун атмосферада юқори радиоўтказувчанлик бўлиши керак. Айни шуни аниқлаш мақсадида тепаликда икки йилдан бери мосламалар кеча-кундуз ишламоқда. Асбоб маълумот тўпламоқда, биз эса уни умумлаштириб Россияга юбормоқдамиз”, — деди олим.
Лойиҳани амалга оширишда энг долзарб муаммолардан бири бу – молиявий муаммолар бўлиб қолмоқда. Россия томони ушбу лойиҳа учун маблағ белгилаган, лекин уни ажратишда баъзи муаммолар бўлмоқда. Маблағ Ўзбекистонга келиши учун, келишилган шартномага кўра, халқаро ташкилот тузилиши керак. Бугунги кунда Ўзбекистон унинг низомини ишлаб чиқиб Москвага тасдиқлаш учун юборди.
“Яқин орада ушбу ҳужжатлар Россия ТИВга, ундан кейин эса Ўзбекистон ТИВига юборилиши керак. Қисқа қилиб айтганда, ислом Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифи давомида янги ташкилот тузилиши ҳақидаги муҳим ҳужжат имзоланиши керак. Шундан кейин йил охиригача ушбу ташкилотни рўйхатдан ўтказиб, қурилишни давом эттирса бўлади”, деди Геннадий Шанин.
Олимнинг фикрича, ушбу телескопни ишга тушириш – бу юқори технологиялар ва фундаментал изланишлар соҳасида улкан олға қадам бўлади. Бу узоқ коинотни ўрганишда самарали асбоб ва яқин орада Марс ва Венерага тирик мавжудот қидириб юборилаётган учувчи аппаратлар билан боғланиш усули бўлади.
Шаниннинг фикрига кўра, обсерватория икки мамлакат ҳамкорлигининг янги йўналишини очади. Ҳозир шу соҳада мутахассисилар таёрлаш учун музокаралар олиб борилмоқда. Масалан, Москва ва Санкт-Петербургдаги техник университетлар тажрибасидан фойдаланиш кўзда тутилган. Улар Ўзбекистонда ушбу соҳада олимлар таёрлаш учун махсус майдончалар очиши мумкин.