ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик ташкилотининг раҳбари Абу Иброҳим ал-Қурайши ҳозирда Ироқ ҳудудида бўлиб турибди. Бу ҳақда Ироқнинг al-Sumaria телеканали мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Ироқ ва Америка мутахассислари уни идентификация қилиш бўйича иш олиб боришмоқда.
“Ал-Қурайши Ироқда экани тўғрисида тасдиқланган маълумотлар бор. Фақат ИД* раҳбарининг тор доираси у қандай кўринишга эканлигини билади”, - дея хабардан иқтибос келтирган РИА Новости.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД* етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини расман тасдиқланган эди. Абу Иброҳим ал-Қурайши ИШИДнинг янги раҳбари бўлгани хабар қилинган эди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот