ИШИД ўз жангариларини Афғонистонга олиб боришга ҳаракат қилмоқда – Эрон вице-президенти

© AFP 2023 / AMER ALMOHIBANYБоец ИГИЛ
Боец ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом давлати” террорчилик уюшмаси Сурия ва Ироқда “фалаж” ҳолатда қолган, ўз жангариларини Афғонистонга олиб боришга ҳаракат қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси Сурия ва Ироқда “фалаж” ҳолатда қолган ҳамда ўз жангариларини Афғонистонга олиб боришга ҳаракат қилмоқда, деди Эрон вице-президенти Эсҳоқ Жаҳоннгири. РИА Новости хабарига асосан.

Просмотр запрещенных агитационных материалов - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД ўзига янги раҳбар тайинлади

Унинг сўзларига кўра, ИШИД ўз фаолиятини Афғонистоннинг жанубий қисмида ўз фаолиятини кенгайтирмоқчи, бунга халақит қилиш керак.

Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилинганини маълум қилганди.

Трампнинг сўзларига қараганда, террорчи АҚШнинг Сурия шимолий-шарқидаги операцияси натижасида йўқ қилинган. Америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Шунингдек, Трамп махсус амалиётнинг тафсилотларини очиқлаган. Маълум бўлишича, “ИШИД” раҳбари ҳарбийлардан ер остидаги туннелда яширинишга уринган ва ўзини портлатиб юборган. Натижада кўплаб террорчилар йўқ қилинган. Ҳарбийлар 11 нафар болани озод қилишгани айтган.

Россия Мудофаа вазирлиги Москвада ушбу террорчи йўқ илингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш учун ишончли далиллар йўқлигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0