Эксперт онлайн-дарслар фойдаси ҳақида гапирди

© Фото из личного архива Арслана ХасавоваГлавный редактор "Учительской газеты" Арслан Хасавов
Главный редактор Учительской газеты Арслан Хасавов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўқитувчилар газетаси" бош муҳаррири Арслан Хасавов масофавий ўқитишнинг қийинчиликлари ва афзалликлари ҳақида гапириб, ота-оналарга ушбу қийин дамлардан қандай ўтиб олиш ҳақида маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, бу бутун таълим тизими учун яхши ва фойдали синовдир.

Коронавирус эпидемияси туфайли кўплаб мамлакатларда мактаблар масофавий ўқишга ўтди. Россия ва Ўзбекистонда ҳам масофавий таълимга ўтилди. Янги тизимга ўрганмаган ва доимий равишда техник камчиликларга дуч келадиган ота-оналар болаларини кузатиб бориш, улар билан уй вазифаларини бажариш ва бошқа нарсаларга кўп вақт сарфлашмоқда.

Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун онлайн видеодарслар бошланди

Ҳар бир инсон учун ушбу оғир даврдан ўтиб олиш учун Арслан Хасавов кучларни бирлаштиришни таклиф қилади, шунда кўпроқ фойда олиш мумкин бўлади.

"Буни қарама-қарши жиҳат сифатида қабул қилиш нотўғри бўлади, аксинча, бу вақтинчалик чора эканлигини тушуниб, бирлашиб, жараёнга тоқатли бўлиш кераклигини тушуниш керак. Тўғри, кўп нарса турли мамлакатлардаги техник имкониятларга, у қайси платформада амалга оширилаётганига боғлиқ, фуқароларнинг қанча қисми барқарор Интернетга уланганлиги ва уларда зарур ускуналар мавжудлигига боғлиқ», - дея қайд этади эксперт.

Шу билан бирга, Хасавов ишончи комил, мактаб ҳеч қачон ҳозиргидек очиқ бўлмаган. Ота-оналар фарзандининг барча ҳаракатларини тўлиқ назорат қилишлари, журнални, дарс дастурини кўришлари, ўқитувчи билан боғланишлари мумкин. Шу муносабат билан масофавий таълим алоқалар учун бошқача имкониятларни очиб беради.

"Бу бутун мактаб таълими тизими учун жиддий синов. Аммо умуман олганда, бундай силжиш соҳага фойдали бўлади. Агар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар биргаликда ишлашса, карантиндан кейин улар ўзлари учун жуда кўп фойдали нарсаларга эга бўлишади", - деб ишонади суҳбатдош.

Телевидение имкониятларини болалар таълимига қўшиш тўғрисида гап кетар экан, Хасавов, шунингдек, контентни узатиш деярли 100 фоиз қамраб олиниши ва барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда, бу интернет тармоғига яхши муқобил восита эканлигини таъкидлади.

Sputnik Ўзбекистон радио подкастида мутахассис изоҳини рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт об онлайн-уроках: для школьной системы это полезная встряска
Янгиликлар лентаси
0