Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун онлайн видеодарслар бошланди

CC0 / pixabay.com / Телевизионный пульт
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин вақтида таътилда бўлган умумтаълим мактаб ўқувчилари учун онлайн видеодарслари эфирга узатила бошланди.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 30 март кунидан бошлаб, умумтаълим мактаб ўқувчиларига масофавий таълим бериш мақсадида  “Онлайн мактаб” лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида яшовчи абонентлар учун эса видеодарслар очиқ режимда бепул тарқатилаётган 4 та қўшимча телевизион каналлари орқали намойиш этилади.  

Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Карантин даврида ўқувчиларга телеканаллар орқали ўтиладиган дарслар санаси маълум бўлди

Телевизион дарслар 1-4-синфлар учун National Geography Wild каналида, 5-8-синфлар учун Eurosport каналида ва 9-11-синфлар учун “Охота ва рыбалка” каналида намойиш этилади. Ушбу телеканаллар бепул кўрсатиладиган каналларга ўтказилган.

Телевизион дарслар намойиш этиш вақти жадвалини Халқ таълими вазирлиги расмий вебсайти (www.uzedu (https://www.uzedu.uz/)), ижтимоий тармоқлари ва Telegram тармоғида махсус очилган https://t.me/uzeduonlinemaktab каналидан олиш мумкин.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти орқали kundalik.com ҳамда “Онлайн мактаб” электрон портали орқали видеодарсларни кузатиб бориш имконияти яратилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0