Уйқуга ётишдан олдин ейиш фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар

© Pixabay / RitaEСалат
Салат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос-шифокор Елена Кален уйқудан олдин фойдали озиқ-овқат маҳсулотларини айтди. Унинг фикрига кўра, озишни хоҳлаётган одамлар оч қоринга ухлаш шарт эмас.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Елена Кален уйқудан олдин фойдали озиқ-овқат маҳсулотларини айтди.

Пластиковая посуда - Sputnik Ўзбекистон
Парҳезшунос карантин вақтида қандай озиқланиш ҳақида гапирди

Шифокорнинг фикрига кўра, озишни хоҳлаётган одамлар оч қоринга ухлаши шарт эмас.

“Асосий маслаҳат: кечки овқат жуда кўп бўлмаслиги керак, акс ҳолда ухлаш ва эрталаб уйғониш қийин бўлади. Ётишдан уч-тўрт соат олдин овқатланиш тавсия этилади. Озиқ-овқат миқдори билан ҳаддан ошиб кетмаслик учун, кечқурун фақат кичик тарелкадан овқатланишни одат қилинг. Бу озроқ овқатланишга ёрдам берадиган психологик ҳийла”, – дейди парҳезшунос.

 Енгил таом сифатида янги ёки пиширилган сабзавотлар тавсия этилади.

“Таркибида селдерей, помидор, бодринг ва карам бўлган енгил салат очликни қондиришга ёрдам беради ва бу "фигура"га зарар қилмайди. Сабзавотлар 30-40 дақиқада ҳазм бўлади, ошқозонда оғирлик пайдо бўлади”, - дейди Кален.

Сут маҳсутлардан кефир, ёғсиз творог ва ряженка. Уларнинг таркибида оқсил ва калций бор, тез ҳазм бўлади, шунингдек ошқозон-ичак трактининг ишлашига фойдали таъсир кўрсатади.

Завтрак - Sputnik Ўзбекистон
Парҳезшунос тўғри нонушта сирини ошкор қилди

Бундан ташқари ёғсиз балиқ ҳам тавсия этилади. Организм денгиз маҳсулотларини мол гўштидан кўра тезроқ ҳазм қилади. Балиқни ҳазм қилиш учун ўртача 45 дақиқа керак.

"Кўпинча бир стакан кефир очликни қондириш учун етарли бўлмайди. Айниқса кун бўйи ҳаракатда ўтганда ва танани тикланиш учун куч талаб этади, шунда товуқ ёки куркадан сендвич қилиш мумкин. Парранда таркибида жуда кўп протеин ва витамин мавжуд.

Кам ёғли пишлоқ, моцарелла ҳам яхши танлов. Унинг таркибида казеин мавжуд, у очликни тезда қондиради, шунингдек метаболик жараёнларнинг тезлигига таъсир қилади", - деб таъкидлади парҳезшунос.

Янгиликлар лентаси
0