ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-31 қирувчи самолёт Караганда аэропорти яқинида қулаб тушди.
Катапульта ёрдамида экипаж аъзолари самолётни тарк этишга муваффақ бўлди.
Авария Караганда шаҳри яқинида режа асосида парвоз вақтида рўй берди.
“Самолёт учиб чиққандан кейин двигателлардан бири ёнишни бошлади. Катапульта қилишга буйруқ берилгандан кейин ҳарбий учувчилар самолётни далага йўналтиришди”, - дейилган мудофаа вазирлиги хабарида.
Мудофаа вазирлигида ҳолат юзасидан текширув комиссияни тузилди. Воқеа жойига ҳарбий қидирув қутқарув бўлинма етиб келди.