ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Саутгемптон (Буюк Британия) университети микробиологлари янги турдаги COVID-19 коронавируснинг янги фундаментал жиҳатларини аниқладилар, деб хабар қилади Phys.org.
Тадқиқотчилар вируснинг инсон организмига кириш учун қай тарзда "ниқобланиши" жараёни акс эттирилган компьютер моделини яратдилар.
Коронавирус жуда кўп сонли тиконлари бўлиб, улар ёрдамида у ҳужайраларга ёпишади. Тиконлар қанд (гликанлар) билан қопланган бўлиб — улар вирусли оқсилларни ниқоблашда, яъни уларга иммун тизимидан "яширинишга" ёрдам беради.
"Ўзини шакар билан қоплаган вируслар қўзилар терисини ёпинган бўрилар сингари ҳаракат қилади, аммо биз шакарлар сонига қарамай, коронавирус бошқа вируслар сингари ҳимояланмаганини аниқлашга муваффақ бўлдик. Бу иммун тизими уни антитаначалар ёрдамида нейраллаштириши учун камроқ тўсиқларга дуч келишини англатади", - деб ҳикоя қилди мутахассислар.
Ушбу тадқиқот натижалари COVID-19га қарши вакцина яратаётган олимлар учун фойдали бўлиши мумкин.