Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Тошкент Лондон билан COVID-19ни тузалганлар қони билан даволашдаги тадқиқоти билан бўлишди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПробирки с кровью
Пробирки с кровью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Буюк Британия мутахассислари янги коронавирусга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тошкент Лондон билан COVID-19ни тузалганлар қони билан даволашдаги тадқиқоти билан бўлишди. Бу британиялик шифокорларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари ўртасида видеоконференция ташкил этилди. унда COVID-19 янги коронавируси инфекциясининг олдини олиш ва даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

“Реанимация бўлинмаларида оғир аҳволда ётган беморларни даволашнинг янгича услубига алоҳида эътибор қаратилди. Британиялик мутахассисларда ўзбекистонлик ҳамкасбларининг беморларни касалдан тузалган кишиларнинг қон плазмаси орқали даволаш бўйича илмий тадқиқотлари ва мамлакат шифохоналарида ушбу услубни кенг жорий қилиш борасидаги режалари катта қизиқиш уйғотди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, мазкур мулоқот фойдали бўлган ва янги коронавирус, уни даволаш усуллари тўғрисидаги билимларни бойитиш имконини бердган.

Томонлар келгусида ҳам алоқада бўлиш ва доимий асосда шу каби тадбирларни ўтказиб туришга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиёти жорий этилишини маълум қилган эди.

Коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0