ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Адлия вазирлиги 9 апрелга қадар берилган стикерлар бекор ва ўз кучини йўқотмаганини эслатди.
2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди. Бу илгари берилган рухсатномалар ўз кучини сақлаб қолиши юзасидан айрим тушунмовчиликлар юзага келган.
“Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳозирда ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, - дейилган хабарда.
Вазирлик фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраган.