ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ҳаракатланганда рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт воситалари рўйхати ва шахсий транспортдан қандай ҳолларда рухсатнома-стикер талаба қилинмаслиги маълум бўлди.
Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида эълон қилинган рўйхатда қуйидаги ҳолатларда рухсатнома талаб қилинмаслиги айтиб ўтилган:
- Давлат ва хусусий тиббий санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автомобиллари;
- Ҳомиладорлик, туғруқ, тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари;
- Лицензияга эга бўлган такси автомобиллари етказиб бериш хизмати кўрсатиш ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий муолажа керак бўлган беморларни олиб бораётган вақтида;
- Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг махсус автомобиллари;
- ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий кураш департаменти ходимларининг шахсий автомобиллари;
- Президент администрацияси, Олий мажлис палаталари, Вазирлдар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, Суд ва прокуратура органларининг хизмат автомобиллари;
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Узаэронавигация агентлигининг хизмат автомобиллари;
- Ҳисоб палатаси, бизнес-омбудсмен, Омбудсмен, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автомобиллари;
- Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат хўжалик бошқарув органларининг биринчи раҳбарлари;
- Ўзбекистон телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигининг хизмат автомобиллари;
- “Республика инкассация хизмати” ДУК автомобиллари;
- Хорижий давлат ваколатхоналарининг CMD, D, UN, M, X давлат белгили автомобиллари;
- Алоқа хизмати кўрсатувчи ташкилотлар, Ўзбекистон почтаси, Ўзбектелеком, Ўзинфокомга тегишли хизмат автотранспорт воситалари;
- N1, N2, N3 тоифага кирувчи автотранспорт ва қишлоқ хўжалик техникалари;
- “Тошшаҳартрансхизмат” автобус саройининг М2 ва М3 тоифадаги транспорт воситалари;
- Дафн маросимида хизмат кўрсатувчи махсус автомобиллар;
Шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи М1 тоифадаги шахсий транспорт воситалари ҳам 1 нафар йўловчи билан ҳаракатланишига рухсат берилган.