Коронавирусдан тузалган шахсни ҳақорат қилганлик учун қандай жазо белгиланган

© REUTERS / DADO RUVICПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим шахслар карантиндан қайтган ёки касалликдан тузалган фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқда. Уларни касалликни бошқаларга ҳам юқтиришида айбламоқда.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни ҳақорат қилганлик, шаъни ва қадр-қимматига путр етказганлик, камситганлик, унинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна 19 нафар бемор коронавирусдан шифо топди

Агар маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, айбдорга 22,3 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жиноий жазо қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, фуқаронинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилиш оғир оқибатларга олиб келса, айбдор 44,6 млн сўм жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 833 кишини ташкил қилмоқда. Шулардан 66 нафари тўлиқ тузалиб кетган. Тўрт киши эса ушбу касалликдан вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0