ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган яна 19 нафар бемор шифо топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.
Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиб тузалиб кетганлар сони 61 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда 833 киши коронавирус билан касалланган. Улардан 4 нафари вафот этган.