ОПЕК+ дастлабки келишуви: бу битим ва у бемуҳлат эмас

© Sputnik / Alexey Danichev / Медиабанкка ўтишНефтяная платформа "Приразломная"
Нефтяная платформа Приразломная - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўққизинчи апрель куни ОПЕК+ иштирокчилар тўққиз соатлик онлайн-музокараларни ўтказганига қарамай, ушбу тадбир бўйича тўлиқ аниқлик аввалги сингари ҳали ҳам йўқ.

Игорь Юшков

Аксарият манбалар томонлар нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича янги келишувга эриша олди, деган фикрни билдирмоқда. Лекин музокаралар G20 форматида давом этади.

Пастух на осле едет мимо нефтяного месторождения в Сирии на границе с Турцией - Sputnik Ўзбекистон
Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Нефт нархи коронавирусни ўзгартирмоқда

Учрашувга қадар, ОПЕК+ битими иштирокчи-давлатлари нефт қазиб олишни суткасига 10 млн баррелгача пасайтириш имкониятини муҳокама қилган эдилар. Бу жуда катта қиймат бўлиб, кўплаб ташқи кузатувчиларга бу ғалати туюлиши мумкин, негаки, бир ой муқаддам мамлакатлар ишлаб-чиқаришни суткасига 1,5 миллион баррелга қисқартириш имкониятини муҳокама қилганликлари ва келиша олишмагани, буни оқибатида 1 апрел санасида барча давлатлар нефт қазиб олишда эркинликка эга бўлган эдилар.

Энди эса томонлар нефт қазиб олишни суткасига 10 миллион баррелга камайтириш мажбуриятини ўз зиммасига олишмоқда.

Ҳамма гап бозордаги аҳвол ўзгарганида. Март ойи бошида коронавирус асосан Хитойда тарқалган эди. Бу мамлакат карантин чоралари энг чўққисига етган бир вазиятда бўлиб, натижада (автотранспорт ҳаракати чекланиши, қатор шаҳарларда корхона ва жамоат транспортлари иши тўхтагани, самолётлар кам учгани туфайли) ёқилғига бўлган талаб кескин пасайди.

Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Трамп нефт қазиб олиш ҳажмини ОПЕК+ билан мувофиқлаштиришдан бош тортди

Мобилликнинг пасайиши нефта истеъмолига таъсир кўрсатди. Таклифнинг ўта ортиб кетгани ҳолатини эса нефт қазиб олишни суткасига 1,5 миллионга қисқартириш билан компенсациялаш режалаштирилганди.

Россия Хитойда коронавирус тез орада бартараф этилади, сўнгра ХХР талабни тиклайди, дея умид қиларди. Аммо натижада коронавирус коинот бўйлаб тарқаб кетди, ва мамлакатларнинг аксарият қисми бугунги кунда пандемияга қарши карантин чораларини қўллаш орқали кураш олиб бормоқда. Натижада, бутун дунё, энг аввало Европа, нефт истеъмолини қисқартирди, бу эса ортиқча ишлаб чиқариш жараёнини мураккаблаштирди.

Апрел ойида нефт бозоридаги таклифнинг талабга нисбатан ошиши суткасига 15-20 миллион баррелни ташкил қилган. "Ортиқча" нефтнинг ҳаммаси қуруқликда ва танкерларда ҳосил қилинган нефт сақланадиган жойларга олиб борилади. Танкерлардан кўп ҳолларда сузувчи бочкалар сифатида фойдаланилади.

Нефт қазиб олинишини назорат қилиш тизими мавжуд бўлмаган бир вақтда энг юқори харажатларга эга бўлган ўйинчилар ишлаб чиқаришни тўхтатишларини кутиш мумкин эди.

Хусусан, АҚШдаги сланец нефти ишлаб чиқарувчилари жаҳон миқёсида нефт нархи бир баррел учун 50 доллар бўлганида қазиб олишни оширишни тўхтатдилар. Бир баррели 20-30 доллар нархланган бир вақтда эса сланец нефтини ишлаб чиқариш бўйича рентабел лойиҳалар деярли қолмайди. Масала АҚШда нефт қазиб олишни қисқартириш жараёни қанча вақт олишида.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

Аммо ҳозирда карантин чоралари туфайли жаҳонда нефт истеъмоли рекорд даражада қисқарди, турли давлатлар иқтисодий сабаблар туфайли қазиб олиш ҳажмини қисқартиришларини кутиш имконсиз. Ахир бир-бир ярим ойдан сўнг нефт сақланадиган жойлар тўлади ва нефт ишлаб-чиқарилишини тўхтатишга тўғри келади: у шунчаки ҳеч кимга керак бўлмай қолади.

Натижада, ОПЕК+ битими иштирокчилари нефт сақланадиган омборхоналарнинг тўлиши санасини ортга суриш мақсадида, қазиб олишни суткасига 10 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар. Бунда Хитой ва Европа нефт омборхоналари тўлиб тошишидан олдин маҳсулотга бўлган талабни қайта тиклашларига умид қилинмоқда.

Москва учун бу жуда мураккаб

Албатта, Россия учун ушбу битим мураккаб бўлади. 2016 йилда имзоланган ОПЕК+ битимини олдидан мамлакат суткасига энг кўп қазиб олиш максимумига етган ва ўша рекорддан бошлаб, қисқара бошлаган. Шу боис, Россия учун белгиланган "потолок" маълум вақт қулай эди. Энди эса стандарт белгиланган ишлаб чиқариш даражасини қисқартиришга, яъни реал қазиб олишни "кесишга" тўғри келади. Натижада ЯИМ қисқариши ва мамлакатга валюта оқими пасайиши мумкин.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Трамп Ар-Риёднинг Россияни нефт бозорларидан сиқиб чиқариш режасини маъқуллади

Ижобий томони шундаки, дунё бир баррел нефт ноль қийматда бўлганини кўрмайди, ахир нефт захиралари тўпланадиган омборлар тўлган тақдирда шундай ҳолат юзага келиши турган гап. Бундан ташқари, ОПЕК+ келишувининг мавжудлиги нефт нархи тикланиши жараёнини тезлаштиради. Ахир икки эмас, бир баррел учун 50 доллар олган анча маъқул эмасми?

Боз устига, келишув муҳлатсиз эмаслигини ҳам ёдда тутиш муҳим. У қазиб олишга квоталарни оширишни таклиф этади, яъни мамлакатлар секин-аста нефт ишлаб-чиқариш ишларига қайтишлари мумкин. Гарчи Россия учун, қатор сабаблар туфайли, нефт қазиб олишни ошириш ва камайтириш Саудия Арабистонига нисбатан анча мураккаб бўлса-да.

Маълумот учун: ОПЕК+ келишуви — 2016 йилда нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) ва бошқа йирик нефт ишлаб-чиқарувчилари: Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Мексика ва бошқа айрим давлатлар ўртасида тузилган шартномадир.

Янгиликлар лентаси
0