Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрламоқда

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги России и Узбекистана
Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси шароитида инвестицион ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш механизмларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукумати май ойида коронавирус пандемияси таъсирини иноботга олган ҳолда иқтисодий ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

6 апрель куни бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки томонлама инвестицион ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва коронавирус пандемияси туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида иккала мамлакат иқтисодиётининг ўзаро муносабатлари бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия чегарасининг ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин - экспертлар фикри

“Бир ойлик муддатда аниқ ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилишини назарда тутувчи иқтисодий ҳамкорликнинг янги дастурини шакллантириш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.

Ҳар икки мамлакат ҳудудлари орқали тўсиқларсиз юк ташишни таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўрилишини назарда тутган ҳолда, икки мамлакат ҳукуматларининг ўзаро савдо алоқаларини барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш тарафдори эканликлари таъкидланди.

Бундан ташқари, ҳозирги иқтисодий вазиятда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга имкон берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш механизмлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича доимий ишловчи ўзаро муносабатлар механизмини - Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги раҳбариятининг чамбарчас алоқалари орқали саноат кооперацияси ва савдо келишувларининг биргаликдаги ташаббусларини яратишга келишиб олдилар.

Янгиликлар лентаси
0