Роскосмос Трампнинг ушбу фармонини бошқа планеталарни эгаллаб олиш деб атади.
“Космосни экпроприация қилиш ва бошқа сайёраларнинг ҳудудларини эгаллаб олиш учун тажовузкор режаларни амалга оширишга уринишлар мамлакатларни самарали ҳамкорликка чорлаши даргумон. Тарихда ўз манфаатларини кўзлаб ҳудудларни эгаллашни бошлашга қарор қилган мамлакатлар ва улар бунинг оқибатида нимага дуч келгани ҳақида кўп мисоллар бор”, - деди Роскосмос бош директорининг халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Сергей Савельев.
Шунга ўхшаш фикрни Россия Федерация кенгаши билдирди.
“Ерда бутун дунё коронавирус билан курашаётган вақтда Трамп ўзининг фармони билан фазони эгаллаб олишга уринмоқда. Бу ҳазил эмас”, - деди Россия Федерация кенгашининг ҳалқаро қўмита раҳбари Константин Косачев.
Экспертлар Трампнинг сўнгги фармонини ички истеъмолга қаратилган пропаганда қадами деб ҳисоблайди. Бу йил АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади, унда Трамп ғолиб бўлмоқчи. Бунга коронавирус пандемияси ва иқтисод инқирози фонида эришиш қийин бўлади.
АҚШнинг фазодаги босқинчилик режаларига назар-писанд қилмаслик ярамайди.