ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. АҚШнинг космик ресурсларини қазиб олиш ҳуқуқларини ўзлаштириш бўйича агрессив режалари халқаро ҳамкорликка путур етказади. Бу ҳақда Роскосмос бош директорининг халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Сергей Савельев маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 6 апрель куни америкаликларнинг космик захираларини қазиб олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган фармонга имзо чекди ва бошқа мамлакатлар билан олти ой давомида Ойда ва бошқа космик жисмларда ресурслардан фойдаланиш, аниқлаш ва қазиб олиш тўғрисидаги шартномаларни муҳокама қилишга фармойиш берди.
“Космосни экпроприация қилиш ва бошқа сайёраларнинг ҳудудларини эгаллаб олиш учун тажовузкор режаларни амалга оширишга уринишлар мамлакатларни самарали ҳамкорликка чорлаши даргумон”, - дея Савельевнинг сўзларини давлат корпорацияси матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилган.
“Тарихда ўз манфаатларини кўзлаб ҳудудларни эгаллашни бошлашга қарор қилган мамлакатлар ва улар бунинг оқибатида нимага дуч келгани ҳақида кўп мисоллар бор”, - дея қўшимча қилди у.