UNWTO Бош котиби Абдуҳакимовга COVID-19 асоратларини юмшатиш бўйича тавсияларини йўллади

© SputnikПустые улицы Бухары
Пустые улицы Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз бундай мураккаб вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъминлашимиз керак. Бунга эса умумий мақсадларга эришиш йўлида ҳозирнинг ўзиданоқ ўзароқ келишиб, бирдамлик билан ҳаракат қилсаккина эришамиз, дейилади Зураб Пололикашвили мурожаатида

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) ҳукуматлар ҳамда  ташкилотларни туризм ва саёҳатлар сектори орқали иш билан таъминлаш ва иқтисодиётни қўллаб қувватлашга кўмак беришга йўналтирилган тезкор чоралар қабул қилишга чақирди.

Жанры - Sputnik Ўзбекистон
Туризм сектори пандемиядан сўнг қачон тикланади - эксперт фикри

UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга йўллаган мактубида шу ҳақида маълум қилинган.

Унинг таъкидлашича, бу COVID-19 коронавирус асоратларини юмшатиш ҳамда тикланиш жараёнини тезлаштириш имконини беради. Махсус ташкил этилган Туризм соҳаси бўйича глобал инқироз қўмитаси томонидан тасдиқланган Тавсиялар айнан шу мақсадга йўналтирилган. 

"Дунё аҳли соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқда ва бу жамият ҳамда инсонлар турмуш фаровонлиги учун мисли кўрилмаган асоратларга олиб келиши мумкин. Туризм ва саёҳатлар сектори мазкур инқироздан энг кўп жабрланган соҳалар қаторига киради ва хавф остидаги миллионлаб иш ўринларини сақлаб қолиш учун шошилинч ёрдам кўрсатиш талаб этилади", - дейилади мурожаатда.

Пололикашвили шунингдек ижтимоий иқтисодий соҳада миллионлаб иш ўринларининг йўқотилишига олиб келувчи глобал таназзул кутилаётгани, бу айниқса аёллар, ёшлар ва қишлоқ жойларидаги аҳолининг заиф қатламига оғир зарба бўлиши ҳақида сўз юритади.

Мавзолей Имам аль-Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Зиёрат туризми ҳафталиги” кечиктирилди

“Бутунжаҳон туристик ташкилоти яқинда ташкил этилган Туризм соҳаси бўйича глобал инқироз қўмитаси ёрдамида мувофиқлаштирилган ва самарали жавоб чораларини кўриш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти, Халқаро денгиз ташкилоти ва хусусий сектор – ЮНВТО аъзолари бўлган Халқаро аэропортлар кенгаши, Халқаро круиз линиялари уюшмаси, Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси ҳамда Жаҳон саёҳатлар ва туризм кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Биз ҳукуматлар ва кўп томонлама ташкилотларни туризм ҳамда саёҳатлар  сектори ёрдамида ишга жойлашиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун тезкор чоралар кўришга чақирамиз, бу COVID-19 коронавирус асоратларини юмшатиш ҳамда тикланиш жараёнини тезлаштириш имконини беради”, - дея таъкидлайди UNWTO бош котиби.

UNWTO йўллаган тавсиялар уч гуруҳга ажратилган бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида қўллаш ҳамда экотизимда иштирок этувчи манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро мувофиқликни талаб этади: инқирозни бошқариш ва унинг таъсирини юмшатиш; рағбат яратиш ва тикланиш жараёнини тезлаштириш; келажакка тайёрланиш.

“Биз бундай мураккаб вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъминлашимиз керак. Бунга эса умумий мақсадларга эришиш йўлида ҳозирнинг ўзиданоқ ўзароқ келишиб, бирдамлик билан ҳаракат қилсаккина эришамиз. Ишончим комилки, бизнинг тавсияларимиз сиздаги давлат ташкилотлари ва хусусий секторга айни кунда туризм соҳаси дуч келаётган улкан муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради. Биз туризм бундан кейин ҳам иқтисодиёт ва тараққиётнинг етакчи кучларидан бири бўлиб қолиши учун кафолатлар билан таъминлашни истаймиз”, - дея ўз мурожаатини якунлайди Зураб Пололикашвили.

Янгиликлар лентаси
0