Ўзбекистонда “Зиёрат туризми ҳафталиги” кечиктирилди

Oбуна бўлиш
12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилган.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонда “Зиёрат туризми ҳафталиги” тадбирлари номаълум муддатга кечиктирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилган.

Пленарное заседание Международного юридического форума Tashkent Law Spring - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус сабабли Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган юридик форум қолдирилди

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилган эди. Ушбу чоралар кўзланган янги коронавирус эпидемиясини Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. 

COVID-19

2020 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 119 мингдан ошган. Коронавирус 100 дан зиёд мамлакатда қайд этилган. Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 4292 киши вафот этган ва 66 мингдан зиёд киши эса тузалиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0