ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Душанбе милицияси наркотик моддаларни контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг етти аъзосини қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВ матбуот хизматига асосан.
Уларда 70 кило героин, опиум ва наша борлиги аниқланди. Жиноий гуруҳга “Кампирнинг ўғли” лақаби билан танилган наркобарон Муким Қурбонов раҳбарлик қилган.
Гуруҳ аъзолари гиёҳванд моддаларни сотиш учун янги технологиялар фойдаланишган: WhatsUp, Viber ва ИМО орқали мижозлар билан мулоқот қилишган. Пул эса "Киви-Кошелек” орқали йиғилган.
Жиноий гуруҳ Афғонистонда наркотикларни тайёрлаб, Тожикистон ва бошқа давлатларга олиб ўтишган.
Терговчилар гуруҳ охирги марта ўтган йил октябрда 50 кило наркотик моддаларни МДҲ давлатлардан бирига жўнатишган.