Қиммат нефт қачон қайтади

© AP Photo / Craig RuttleТорги на фондовой бирже в Нью-Йорке
Торги на фондовой бирже в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нефть - бу шундай бир мавзуки, унда хилма-хил: ҳам ижобий, ҳам салбий йўналишда ривожланиши мумкин бўлган вариантларни ҳисобга олиш керак бўлади...

Александр Собко

Нефт нархлари келажагини муҳокама қилиш ҳали ҳам долзарбдир. Албатта, ҳозир талабнинг пасайиши шароитида нархлар талаб ва таклифнинг мутаносиблигини акс эттирмайди. Ва кўп жиҳатдан улар харидорларнинг омборларини мутлақо арзон нархларда тўлдириш истаги билан белгиланади (бошқа нарса билан белгилашни имкони йўқ хам), чунки нефтнинг жорий нархи кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг ҳатто қисқа муддатли операцион харажатларини ҳам қопламайди.

Эксперт: нефт бўйича музокаралардан ҳаммадан кўпроқ Трамп манфаатдор

Дунё миқёсида талабнинг пасайиши баҳоланиши турлича. Яқиндагина апрел ойидаги таҳминлар кунига 15-20 миллион баррелга, яъни кунлик дунё истеъмолининг 15-20 фоизига пасайишини башорат қилган. Энди эса гап 25 миллион ҳақида кетмоқда. Ушбу фонда, мавжуд омборҳоналар неча ҳафта ёки бир неча ой давомида етиши муҳокама қилинмоқда, уларнинг тўлдирилиши ҳеч бўлмаганда нархларни ушлаб туриш ва ишлаб чиқарилган барча нефтни "боғлаб туриш" имконини беради.

Нархлар уруши ва нефт қазиб олишнинг жиддий ўстириш ҳақида гапириш учун ҳеч қандай асос йўқ деб тахмин қилиш учун барча асослар бор (бу "ОПЕК+ битими" қулагандан кейин баъзи ишлаб чиқарувчилар томонидан эълон қилинган). Бундан ташқари, ушбу қўшимча ҳажмларни сотиш қийин бўлади ва умуман олганда, ҳозирги шароитда бундай қадамлар мутлақ номаъқул. Шу билан бирга, таъминотчилар томонидан ҳажмининг дарҳол пасайишини кутиш ҳам мумкин эмас. Айрим жойларда, иштирокчилар бозор улушини сақлаб қолишмоқда, айрим жойларда эса технологик жараёнларни тўхтатиш осон эмас. Ҳозирча таклиф томонидан сланец нефти қандайдир ўзига хос муносабатини билдирди: АҚШда бурғулаш қурилмалари сони ҳафтасига дарҳол 40 донага (664 дан 624 гача) камайди. Бироқ, бу ерда ҳам ишлаб чиқаришга таъсири дарров билинмайди. Саудия Арабистони май ойида кунига қўшимча 600 минг баррел экспортни эълон қилди - бу савдонинг бир элементи бўлиши мумкин, чунки энг йирик нефт ишлаб чиқарувчилар ўртасида янги битим тузилиши кун тартибида парда ортида қолмоқда.

Заседание Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт борасида музокаралар бошланишини эълон қилди

"ОПЕК+ битими" қулаши сабаблари тобора камроқ муҳокама қилинмоқда. Коронавирус карталарни аралаштириб ташлади. Ва ушбу фонда ким ҳақ, ким айбдорлигини тушуниш энди осон эмас ва энг асосийси - бефойда. Талабнинг ҳозирда биз кўриб турган бундай пасайиши (март ойининг бошида, Саудия Арабистони кунига 1,5 миллион баррелга қўшимча чекловларни талаб қилган ва бу келишувни бекор қилган) ҳеч қандай битимни қоплай олмаслиги аниқ.

Шунга қарамай, барибир нефт бозорини барқарорлаштириш масаласи ҳар қанақасига кун тартибида қолмоқда. Ва қисман - парадоксал тарзда - энг йирик ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги янги келишув бир ой олдинги вазиятдан ҳам муҳимроқ бўлиб қолмоқда. Чунки акс ҳолда, қисқа вақт ичида нархларни тўғрилашнинг иложиси умуман йўқ.

Оддий ҳисоб-китоблар: дейлик, икки ой ичида тахминан бир миллиард "қўшимча" баррелни омборхоналарга жойлаштирилса (айтайлик, 50 кун давомида кунига 20 миллион - амалда етарли жой бўлиши керак). Бу келгуси йил учун кунига уч миллион баррелдан қўшимча етказиб бериш таклифи демакдир. Ва бу тўлиқ тикланган талаб ва инқирозгача чекланган ишлаб чиқариш ҳажмларнинг (ОПЕК+ келишуви бўйича) жуда оптимистик шартида.

Нефтедобывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
"Бозор ҳазм қила оладими?" Норвегия нефт қазиб олишни кўпайтирмоқчи

Юқоридагилардан аён бўладики, нима учун асосий версияда, яъни нефт ишлаб чиқарувчилар ўртасида "оққушлар" шаклидаги глобал келишув шаклисиз- келгуси ҳафталарда карантин чоралари тугаса ҳам, кузатувчилар нархларнинг (йил оҳиригача бир баррел учун 40 долларга тенг даражалар) жуда секин тикланишини кўришмоқда.

Воқеалар қандай ривожланади?

Назарий жиҳатдан бизда иккита вариант бор. Биринчидан, "бозорнинг кўринмас қўли", бу ҳаддан ташқари ишлаб чиқариш ва паст нархлар етарлича инвестиция киритмаслик ва дефицит билан алмаштирилганда нархларни кенг диапазонда ўзгарувчанлигига олиб келади. Иккинчиси, ОПЕК, ОПЕК+ ёки ундан ҳам кенгроқ коалициялари доирасидаги тартибга солиш механизмлари.

Нефт уруши: Вашингтон асосий тақиқни бузди

Яқинда биз муҳокама қилган нарса - исталган, аммо ҳали ҳам гипотетик сценарий воқеаларнинг тобора реал ривожланишига айланиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, душанба куни Владимир Путин ва Доналд Трамп телефон орқали суҳбат чоғида энергетика вазирлари орқали нефт бозори бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар. Техаслик нефтчилар Темир йўл комиссиясидан (аслида бу штатнинг нефт бозорини тартибга солувчиси, тарихан шундай бўлган) қора олтин қазиб олишга қўйилган чекловларни кўриб чиқишни сўрадилар.

Дарҳақиқат, талабнинг пасайиши натижасида вужудга келган шок мисли кўрилмаган. Нефт нархи аллақачон 90-йилларнинг охири - 2000-йилларнинг бошлари даражасига келиб бўлган, аммо бу номинал кўринишдагина. Расман инфляция ҳисобга олинган тақдирда ҳам, улар бир ярим баравар паст. Шу билан бирга, сўнгги 20 йил ичида захираларнинг сифати кескин пасайиб кетди, яъни бутун дунё бўйлаб нефт қазиб олиш таннархи ошди.

Унинг оғир навлари учун умуман салбий нархлар ёки жўнатиш жойида доллар бирлигига яқин бўлган қайд этилди (гап шундаки, бу нефтнинг сифати паст, шунинг учун у классик биржа навларига нисбатан чегирма билан сотилади ва истеъмол жойларига ташиш қимматлиги билан бир қаторда, хом ашё нархи нольга яқинлашади).

ОПЕК сланец нефти қазиб олишнинг “олтин даври” тугашини тахмин қилмоқда - Bloomberg

Ҳатто кўплаб компанияларнинг операцион харажатлари ҳозирги нархлардан бир оз паст бўлмоқда. Бундай компаниялар қандай муносабат билдиришлари керак? Ишлаб чиқаришни тўҳтатиши керакми? Ва нарх даражаси керакли даражага чиқиши биланоқ (айтайлик, 30 доллар)уни дарҳол қайта жонлантириш керакми? Зарарга ишлаши керакми? IHS Markit башоратига кўра апрелдан июнгача яқин дунё миқёсида нефт қазиб олишни кунига ўн миллион баррелга қисқартирилиши мумкин.

Тўлиқ таннарх (капитал харажатларини ҳисобга олган ҳолда) ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Компаниялар келажакдаги инвестцияларнинг ўнлаб миллиард долларларга қисқартирилишини эълон қилиб бўлишди.

Такрор айтамиз, узоқ нархлар уруши билан боғлиқ вариант эмас, балки узоқ вақт давомида мувозанатни тикланиши варианти эҳтимолдан холи эмас. Бироқ, энди янги келишувлар янада ўринлироқ кўринади. Аммо қандай шароитларда?

Келинг, бир ойга қайтиб, "ОПЕК+ битими"га асосий даъво нима эканлигини эслайлик. Бунда, нефтнинг юқори нархларини (бир баррел учун 60-65 доллар) ушлаб туриш билан ишлаб чиқаришни қисқартириш орқали, унинг иштирокчиларининг  бозор улушини бошқа ишлаб чиқарувчиларга, биринчи навбатда америкаликларга берилди.

Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради

Кузатувчиларнинг бир қисми келишувни айнан шу учун танқид қилди, бошқа қисми аҳамиятсиз қисқартиришлар катта даромад олиш имкониятини беришини кўрсатди - ва бундан фойдаланиб қолиш керак, кейин эса вақт кўрсатади.

Бундай вазиятда муроса ва олтин ўрталик қўлдан бой берилди - асосий ишлаб чиқарувчилар ўртасида келишувни нефт нархи баррел учун 50-55 доллар даражасида ушлаб туришга мос ишлаб чиқариш шароитларида сақлаб қолиш. Бундай ҳолда, янги "сланец" ўсиши деярли рўй бермайди. Кўринишидан, "ОПЕК+ битими"нинг муваффақияти ва бир баррел учун нарх даражаси 60-70 долларни ташкил қилиш "муваффақиятидан ўзимизни йўқотишимизга" олиб келганини тан олишимиз керак.

Аммо муаммо фақат сланец нефтида бўлганида, амалдаги сиёсат бир қатор ўзгартиришлар билан давом эттирилиши мумкин эди. Охир оқибат, вақт ўтиши билан ва сланец захиралари сифатининг аста-секин пасайиши билан Америка ишлаб чиқариши барқарорлашаётгани гувоҳи бўлар эдик.

Бу ерда Россия расмийлари "ОПЕК+ битими" қулаганидан кейин интервьюларида айтиб ўтган яна бир омил ҳам бор. Сланец нефтидан ташқари, юқори нархларда, бозорга бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам, биринчи навбатда, денгизда қазиб олиш соҳасидагилар киришни бошладилар. Ва сланец ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ, ушбу лойиҳалар давомий – бир маротаба катта капитал сарфлардан сўнг, бундай нефть арзон нархларда ҳам ишлаб чиқарилади. Уларни мўътадил нархлар уруши ёрдамида олти ой ёки бир йил ичида "ўчириш" иш бермайди.

Денгиз нефт платформаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва ОПЕК қазиб олинаётган нефт ҳажмини “музлатиш”га келишиб олишди

Хулоса ўрнида. Коронавирус талабнинг мисли кўрилмаган қулашига олиб келди. Мавжуд вазиятнинг барча аниқ камчиликлари шароитида у ҳаммага келишиб олиш учун ноёб имкониятини очди.

Воқеаларнинг ҳозирги ривожланишида бозорнинг барча иштирокчилари ноқулайликларга дуч келишади. Сланец қазиб олиш босим остида. Энг йирик нефт ТМКлари аллақачон капиталлашувнинг ярмидан кўпини йўқотиб бўлди ва ўзининг инвестициявий дастурларини (ва аслида барча узоқ муддатли стратегияларни) қайта кўриб чиқмоқдалар. Дарвоқе, зарба остида, занжир бўйлаб суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқарилиши ҳам. Бир неча кун олдин Shell  Американинг Lake Charles СТГ лойиҳасидан чиқишини эълон қилди (ишламаётган, лойиҳа эндигина тайёрланмоқда)

Коронавирус ОПЕК+ нинг қисқариш даражаси ҳақида эски мунозараларни бекор қилди. Аммо у битимда иштирок этмаётган нефт ишлаб чиқарувчилар фақат юқори нархларнинг афзалликларидан фойдаланиш муаммосини амалда қолдирди. Ва янги шароитларда минимум дастури - "Катта учлик": Россия, ОПЕК ва АҚШнинг келишувлари. Максимум дастури бошқа ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш, эҳтимол мамлакатлар орқали эмас, балки маълум компаниялар орқали.

Аммо нефт нархини башорат қилиш ношукур ишдир. Ундан кўра, яқин келажакда кутилаётган янги келишув ҳақида мунозаралар олиб бориш ёқимли ва осон. Шу билан бирга салбий сценарий ("ҳар ким ўзи учун", секин тикланиш каби) эҳтимоли ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Нефть - бу шундай бир мавзуки, унда хилма-хил: ҳам ижобий, ҳам салбий йўналишда ривожланиши мумкин бўлган вариантларни ҳисобга олиш керак бўлади. Айни вақтда қора олтин нархининг реал ифодада 1998 йил даражасига тушиши бунинг яққол мисолдир. Ахир, бир ой олдин бу ақл бовар қилмасдек, туюлган эди.

Янгиликлар лентаси
0