ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Игорь Гундаров келгусида COVID-19дан хавфлироқ инфекция пайдо бўлиши мумкин деб айтди. РИА Новости хабарига асосан.
Ҳозирги пандемия бартараф этилгандан сўнг коронавирусдан хавфлироқ вирус пайдо бўлиши мумкин.
"Хусусан, коронавирус гриппдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди. Кейинги касаллик янада тажовузкор бўлиши мумкин", - деди Гундаров.
Профессор фикрига кўра, COVID-19 кенг тарқалишининг сабаби бошқа касалликлар билан кураш бўлди. Сўнгги 15 йил ичида эмланиш туфайли А ва Б типидаги грипп деярли камайди.
“Инсон соғлиқни сақлаш ютуқлари туфайли деярли грипп йўқ бўлди. Унинг ўрнига коронавирус штамми кўпайди. Этик билан бир вирусни босиб, унинг ўрнида бошқа вирусни ўстирдик”, - деди Гундаров.
БССТ март ойи бошида коронавирус инфекцияси тарқалишини, пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 750 мингдан ортиқ киши вирусга чалинди, 36 мингдан ортиқ киши вафот этди.