ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Москва 40-сонли шаҳар касалхонаси бош шифокори Денис Проценко COVID-19 юқтириб олди.
“Азиз дўстлар, мен ҳақимда хавотир олишингиздан жуда таъсирландим. Ҳа, менда СoVга тест ижобий, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Хизмат хонамда ўзимни изоляция қилдим, масофадан туриб ишлаш, бошқарув ва телетиббиёт бўйича маслаҳатлар учун барча шарт-шароитлар мавжуд”, - деб ёзди шифокор Facebook’даги саҳифасида.
Ўтган ҳафтада Коммунарка клиникасига Владимир Путин ташриф буюрганди. Президент бош шифокор Проценко билан учрашиб, касалхона ходимлари билан мулоқот қилганди.
Президент бош котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, президентда ҳаммаси жойида, у мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқда.