ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Москвада коронавирус билан касалланганлар сони 1014 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, сўнгги бир суткада Россия пойтахтида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 197 та янги ҳолат тасдиқланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия бўйлаб коронавирус аниқланганлар сони 1534 кишини ташкил қилмоқда. 64 нафар бемор тузалиб кетган. 8 киши ушбу касалликдан вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус эпидемиясининг тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Россия президенти Владимир Путин мамлакатда 30 мартдан 3 апрелга қадар маошларни сақлаб қолган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилган эди.