ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. ОАВ ҳисоб-китобига кўра, Нью-Йоркда коронавирус туфайли ҳар 17 дақиқада битта ўлим ҳолати содир бўлмоқда.
"Сўнгги икки кун давомида ҳар 17 дақиқада Нью-Йоркнинг бир яшовчиси коронавирус туфайли вафот этмоқда", - деб ёзади New York Post.
Ҳозирда Нью-Йоркда коронавируснинг жами қурбонлари сони 450 кишига етган.
АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни бир қатор штатларда, хусусан, Нью-Йоркда ҳам карантин режими жорий этилиши мумкинлигини маълум қилган.
"Биз бир нечта ҳолатларни кўриб чиқяпмиз... Айримлар Нью-Йоркни карантинда кўришни хоҳлаяпти. Эҳтимол, Нью-Жерси, ва яна бир-иккита бошқа штатлар. Балки, Коннектикут қисман карантинда бўлар. Мен ҳозир бу ҳақда ўйлаяпман. Балки, буни амалга оширармиз. Балки, йўқ. Балки, шу бугуннинг ўзида бу рўй берар", - деб айтган Трамп журналистларга.
Жон Хопкинс университети ҳисоб-китобича, АҚШда вирусни юқтирганлар сони 105 минг нафарга етган, 1711 бемор вафот этган. Нью-Йорк коронавирус қурбонлари сони бўйича америка шаҳарлари орасида етакчилик қиляпти.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бутун дунёда вирусни юқтирганлар сони 510 мингдан ошган, 23,5 минг киши вафот этган.