Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкин – тадқиқот

© REUTERS / Matias BagliettoМужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе
Мужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой олимларининг тадқиқоти натижалари коронавирус эркаклар жинсий безлари функциясига таъсир қилишини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Хитой олимлари янги коронавируснинг штамми бепуштликка олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот medRxiv платформасида эълон қилинди.

Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин

Мутахассислар коронавирусга чалинган 80 нафар эркакда гормонлар даражасини таҳлил қилишди.

Тадқиқот коронавирус эркаклар жинсий безлари функциясига тўғридан-тўғри таъсир қилишини кўрсатди. Хусусан, коронаврусга чалинган беморларда тестостерон ишлаб чиқаришни кучайтирадиган лютеиниз гормони даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги кўрсатди. Шу билан бирга, лютеиниз гомонига тестостерон ва фолликулстимул гормони (ФСГ) нисбати жуда паст даражада эканлиги маълум бўлди.

“Бу тадқиқот коронавирус инфекцияси эркак жинсий гормонларига таъсир қилишини кўрсатувчи  биринчи далил ҳисобланади, SARS-CoV-2дан халос бўлган беморларда, айниқса репродуктив ёшдаги эркаклардаги жинсий безларининг ишлашига кўпроқ эътибор беришлари талаб этади”, - деб таъкидламоқда мутахассислар.

Олимлар таъкидланишича, коронавирусга чалинганларнинг ярмидан кўпи репродуктив ёшдаги эркаклар ташкил қилмоқда, касалликдан тузалган кишилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари керак.

Шунингдек, мутахассислар тадқиқот чекланганлигини тан олишди. Беморларнинг спермасида вирус ўзи аниқланмаган, бу эркак жинсий безларига зарар етказилиши ҳақида аниқ далолат берган бўларди.

Олимлар стресс ва кортикостероид терапия эркак беморларнинг жинсий аъзолари фаолиятига таъсир қилган бўлиши мумкин деб тахмин қилишди.

Янгиликлар лентаси
0