ССВ тиббий ниқобларни тўғри тақиш фойдаси ҳақида эслатди

© AP Photo / Ebrahim NorooziПокупатель в маске в аптеке в Тегеране
Покупатель в маске в аптеке в Тегеране  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 март эрталаб коронавирус билан беморланганлар сони 55 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ниқобларни тақишда қоидаларга риоя қилмаётган фуқароларга мурожаат билан чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тканевые маски широкого назначения - Sputnik Ўзбекистон
Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни териб юрган шахс ушланди

"Дока ниқоблардан фойдаланиш, одамлар билан мулоқотда бўлганда масофани ушлаш кераклигини қайта-қайта эслатяпмиз. Шунга қарамай, дока ниқобларни тақишга юзаки қараш, бу ниқобларни тақиш қоидаларига риоя қилмаслик, шунчаки бўйнига, оғзига ёки иягига илиб қўйиш ҳолатлари учраяпти", - дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, қачонки вирус бир одамдан иккинчи одамга юқиши давом этаркан унинг касаллик чақириш қобилияти ортиб боради. Касалликни кейин юқтириб олган беморда оғир кечиши, оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Отабеков, бугундан бошлаб, дока ниқобларни, ҳимоя воситаларини тақмаганларга нисбатан жазо қўлланилиши белгилаб қўйилганини эслатиб ўтди.

Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Коронавируснинг Ўзбекистонга юриши: оддий одамлар ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди?

"Ҳар бир фуқаро ўз саломатлиги, оиласи, яқинлари саломатлиги учун масъул эканини, қолаверса республикада эпидемик вазиятни барқарор ушлаш бўйича ҳам ҳар бир шахс масъул эканини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман", - деб қўшимча қилади эпидемиолог ва бу касалликдан ҳеч ким кафолатланмаганини, айтиб, эҳтиёт бўлишга чорлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 март эрталаб коронавирус билан беморланганлар сони 55 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда. Мазкур институт раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши – пневмония аломатлари кузатиляпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 20 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирларини ўтаяпти. Улар тиббий кузатувга олинган.

Янгиликлар лентаси
0