ССВ: Коронавирус аниқланганлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудидан бўлган фуқаролар бор

© Информационная служба Министерства здравоохраненияЗдание министерства здравоохранения Узбекистана
Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бирида Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, коронавирус инфекцияси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқаролар бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 55 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтдан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар ҳам бор.

Покупатель в маске в аптеке в Тегеране  - Sputnik Ўзбекистон
ССВ тиббий ниқобларни тўғри тақиш фойдаси ҳақида эслатди

“Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ССВ фуқаролардан карантин қоидаларига, жумладан, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0