Афғонистон тупиги: АҚШ бир-бирига душман томонларни яраштиришга уринмоқда

© REUTERS / AFGHANISTAN'S CHIEF EXECUTIVE OFГоссекретарь США Майк Помпео (на фото слева) 23 марта прибыл с необъявленным визитом в столицу Афганистана для встреч с президентом Афганистана Ашрафом Гани и его политическим конкурентом Абдуллой Абдуллой (на фото справа)
Госсекретарь США Майк Помпео (на фото слева) 23 марта прибыл с необъявленным визитом в столицу Афганистана для встреч с президентом Афганистана Ашрафом Гани и его политическим конкурентом Абдуллой Абдуллой (на фото справа) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Афғонистондан қўшинларни шу хилда олиб чиқмоқчи-ки, токи "бўрилар ҳам тўқ, қўйлар ҳам бутун" бўлсин. Аммо америкаликларнинг толиблар билан имзолаган тинчлик сулҳи ҳарбий ҳаракатларни авж олдириб юборди

Ҳа, америкаликлар ва "Толибон" ўртасидаги тинчлик келишуви нафақат ҳарбий ҳаракатларни авж олдирди, балки фуқаролик урушининг янги босқичини бошлаб берди, Марказий Осиёда терроризм таҳдиди хавфини қўзғамоқда.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар Афғонистон шимолида ҳукумат қўшинларини сиқувга олишда давом эттирмоқда

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 23-март куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдулла Абдулла билан учрашиш мақсадида олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистон пойтахтига келди. Толибон* раҳбарияти билан эҳтимолий мулоқотлар оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинмади, бироқ Помпеонинг тинчликпарварлик командировкаси сабаби мамлакатнинг кўпгина провинцияларида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида авж олган адоват эканлиги ҳеч кимга сирмас.

Чорасиз аҳвол юзага келган. "Ички сиёсий мулоқот" пайтида юз бераётган давомий отишмалар АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишига тўсқинлик қилибгина қолмай, "Толибон" билан келишув доирасида кўзда тутилган - бир неча минг толибларнинг қамоқлардан озод қилиниши ҳам мамлакат тинчлигига тинчлик қўшмайди. Вашингтоннинг манёвр қилиш имконияти чекланган, барчанинг барчага қарши уруши давом этмоқда.

Ушбу фонда Майк Помпео бу йил Кобулга молиявий ёрдамни 1 миллиард долларга ва 2021 йилда ҳам худди шу миқдорга қисқартирилишини эълон қилди. Урушаётган томонларни "доллар кучи" ёрдамида тинчликка бу каби очиқ (ва афғон менталитетини таҳқирловчи тарзда) мажбурлаш Ислом Республикасида турбулентликни кучайтириши мумкин. Бошқа томондан, Давлат котибининг қўполлиги АҚШ тарихидаги энг давомли уруш якуни муаммоли эканлигидан далолат беради. Афғонистон қўйиб юбормаяпти.

Андрей Серенко - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатшунос Афғонистон бош вазирига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан фикр билдирди

Шу билан бирга, шанба куни, Афғонистон шимолидаги Қундуз провинциясида "Толибон" ҳукумат кучларига қарашли еттита назорат пунктига ҳужум уюштирди, натижада икки аскар ҳалок бўлди. Якшанба куни эса АҚШнинг Баграмдаги (Парван вилояти) авиабазасига ракета ҳужуми уюштирилди, жавобгарликни "рақиб" томон - "Ислом давлати" уюшмаси ўз зиммасига олди. 20 март куни Забул вилоятида 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва полициячилар "Толибон" билан бўлган жангда ҳалоқ бўлди,  шу билан бирга хавфсизлик кучларининг бир неча аъзоси ҳужумчилар томонига ўтиб кетди. Шу куни Каписа провинциясида "Толибон" жангарилари назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилишди - етти нафар полициячи ва кўнгиллилар ўлдирилди. 20 март куни Қобулда толиблар томонидан армия спецнази қўмондони Абдул Қодир ўлдирилди. Афғон Наврўзи мана шундай нотинч кечди.

Оқ буқача ҳақида

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп, агар толиблар битим шартларини бузса, Афғонистонга АҚШ қўшинларини "тезда" қайтариш билан таҳдид қилган, аммо асосий мақсад кетиш, қолиш эмаслиги барчага аён. Қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши ва Пентагон логистика тизими шундай-ки, яқин келажакда уларни қайтаришни технологик жиҳатдан иложи йўқ. Ислом Республикасидаги АҚШнинг аксарият ҳарбий базалари аллақачон музлатилган, ходимлар сони қисқартирилган ва бюджет харажатлари кўзда тутилмаган. Шунинг учун Афғонистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Асадуллоҳ Холид баландпарвоз баёнотлар ўрнига, шунчаки (19 март куни), толибларга қарши операцияларни қайта бошлашни буюрди.

Транспортный вертолет в горах Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Вашингтон нуқтаи назаридан олиб қаралганда, жорий вазият юзага келишида афғонларнинг ўзлари айбдор. Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла бир вақтнинг ўзида ўзларини қонуний сайланган президент, деб атаб, отишмалар ўқи остида иккита инаугурацияни ўтказганлари камдайин, боз устига уларнинг ҳаммаси (Ғани, Абдуллоҳ ва толиблар) америкаликларга қулоқ солмаяпти. Майк Помпео Ғани ва Абдулла "ўткир зарурат"га қарамай, инклюзив (ўзаро келишув ҳукумати) ҳукумат тўғрисида келиша олмаганини айтди. АҚШ Давлат котиби: "Раҳбариятнинг ушбу хатоси АҚШ миллий манфаатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда", дея қўшимча қилди. Бундан келиб чиқадики, Қобул бир миллиард долларни бирлаша олмаслик ва келишмовчилик туфайли йўқотди.

Толиблар эса, ўз навбатида, ўтган ҳафта Қўшма Штатларни ҳаракатнинг асирга олинган (маҳбус) жангариларини озод қилиш ва Афғонистон ҳукумати билан музокара олиб борадиган қўмита тузиш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айблади.

Исламская Республика Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар "дунё томида": чегара олди Дарвозда нималар бўляпти

Силжиш бор. Хусусан, Америка томони ва Қатар (Помпео келгунига қадар) қамоқдаги жангариларни озод қилиш бўйича Қобул ва Толибон ўртасидаги биринчи техник музокараларни онлайн режимда уюштиришди. Аммо айтиб ўтиш керакки, муҳокама марказидагилар - "партиявий билети" учунмас, балки ўз мамлакатининг қонуний ҳокимиятига қурол билан қарши чиққани учун қамоққа олинган минглаб толиблардир ва уларнинг 280 нафари шаҳидлик камарлари бор ҳудқушлар бўлган. Жангариларнинг оммавий афв этилиши эса ўз-ўзидан террористик гуруҳлар фаоллигининг ошишига ва 2020 йилнинг "қайноқ" ёзига олиб келиши мумкин. Мамлакатда ишсизлик ҳукмрон, шундай экан, энг осони, қўлда қурол билан пул топиш.

Танлов йўқ

Афғонистон ва қўшни давлатлар учун яқин келажакда халқаро терроризм стратегик таҳдид бўлиб қолмоқда. Афғонлараро мулоқотга асос сифатида дастлабки беш минг маҳбус жангарининг озод этилиши кўзда тутувчи АҚШ ва "Толибон" ўртасида имзоланган тинчлик битими (29 февралдаги) эса минтақа учун портлаши вақтга қўйиб берилган бомба саналади. Америкаликлар аслида Афғонистонни мамлакатни бирлаштира олмайдиган толиблар ихтиёрига топшириб кетмоқда.

Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

Толиблар учун расмий Қобул жамики ёвузликлар тўпланган марказдир ва 14 ой ичида жангариларнинг узоқ йиллар давом этган ушбу нафратини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Аслида, бир хил тузилмага эга бўлмаган толибларлар давлат қурилиши бўйича ҳам дастурга эга эмас. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, "ИД" етакчилари бир пайтлар террорчилик ташкилотини ўзига хос "ҳалифат"га (Ироқ ва Сурия ҳудудларида) айлантиришга ҳаракат қилишган, аммо замонавий дунёда бундай квазидавлат тузум узоқ муддат давом эта олмайди.

"Толибон" ҳаракати етакчиларидан бири Сирожиддин Ҳаққоний The New-York Times нашрида эълон қилинган "Биз, толиблар, нимани истаймиз" сарлавҳали мақоласида, Афғонистон учун керак бўлган ва АҚШ иштирокида эришиладиган тинчлик ҳақида ёзади, аммо мақолада Ислом республикаси расмий ҳукумати ҳатто тилга олинмайди. Шу ерда мамлакат президентларидан бири - Муҳаммад Нажибуллоҳнинг фожиали тақдири эсга келади, у барча можаҳедлар билан ярашиб олишга самимий ҳаракат қилди, муҳолифат партияларни қонунийлаштирди, уларни ҳукуматга киритди, аммо буларнинг барчаси камлик қилганди. Толиблар 1996 йилда Нажибуллоҳни аямади, худди шу воқеа 2020 йилда бошқа одамлар билан ҳам такрорланиши мумкин, аммо Афғонистонда тинчлик кўпаймайди. Бинобарин, фуқаролар уруши давом этиши мумкин.

Рақобатдош "ИД" террористик уюшмасидан фарқли ўлароқ, толиблар кенг кўламли экспансияни режалаштирмаяпти, улар Афғонистон ва чегарадош ҳудудларни назорат қилишга интилмоқда. Шундай бўлсада, ҳаракат бир хилликка эгамас, у иккита нуфузли тармоққа бўлинган - Афғонистон ва Покистон тармоқлари. Ўз навбатида, ҳаракат жойларда таркибий хусусиятларга эга, бўлинмалар экстремизм даражаси билан ажралиб туради. Кланларнинг ички рақобати кўпинча "соф" ҳарбий-диний ҳаракатнинг кичик жиноий гуруҳлар билан бирлашишига олиб келмоқда. Бу қайнаб турган қозонда заррача бўлсада барқарорлик аломати йўқ. Буни устига "Толибон"* сафида келиб чиқиши Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган минглаб одамлар бор. Шу боис, портлаш хавфи бутун Марказий Осиё минтақасида нафақат сақланмоқда, балки ўсмоқда ҳам.

Янгиликлар лентаси
0