Толиблар Афғонистон шимолида ҳукумат қўшинларини сиқувга олишда давом эттирмоқда

© REUTERS / Parwiz ParwizБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгинди террористик уюшма - "ИД"га қарши кураш каби олижаноб мақсадни кўз-кўз қилиб, "Толибон" қонунга итоаткор ватандошларни йўқ қилишда давом этмоқда

Американинг толиблар билан боғлиқ тинчлик ўрнатишга қаратилган тажрибалари Афғонистондаги вазиятни янада издан чиқармоқда ва қўшни Марказий Осиё мамлакатлари учун янги хатарларни юзага келтирмоқда. "Афғонлараро мулоқотни ривожлантириш"га уриниш март ойига келиб жанговар ҳаракатлар яққол ўсганини кўрсатмоқда.

Исламская Республика Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар "дунё томида": чегара олди Дарвозда нималар бўляпти

Қўшма Штатлар 29-февралда "Толибон" террорчилик уюшмаси билан тинчлик битимини имзолади ва Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Аммо Ислом республикасидаги қирғин келтирувчи уруш ҳозирда янгича шиддат билан авж олмоқда.

Толиблар фаол жанговар ҳаракатларни олиб боришмоқда, ва мамлакатнинг 34та провинциясидан 27тасида ҳукумат қўшинларини сиқувга олмоқда. "Толибон" отрядлари мамлакатнинг еттита йирик шаҳарларини, шу жумладан, Қундуз (Тожикистон билан чегарадан 50 километр масофада жойлашган) шимолий провинциясининг маъмурий марказини қуршаб олган.

Афганские силы безопасности. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда ҳарбийлар 17 нафар “Толибон”* жангариларини йўқ қилишди

Шу билан бирга Вашингтон Қобулдан ҳибсга олинган толибларнинг тезкорлик билан озод этилишини талаб қилмоқда. Биринчи босқичда - беш мингга яқин жангариларни. "Толибон" фикрича, бу одамларни озодликка чиқармай туриб, афғонлараро мулоқот бўлиши мумкин эмас. Улар билан эса Афғонистон провинцияларида шундай "мулоқот" бошланиши мумкин-ки, қўшнилар буни ҳатто тасаввур қилмагани аниқ.

Аввалига Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани АҚШга толиблар билан келишувга бориш ҳуқуқида кескин рад жавобини берганди, аммо кейинчалик у бу позицияни юмшатди (ахир ғазабланган Вашингтон Ислом республикасининг давлат тузилмаларини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкин). Энди Ашраф Ғани вақтни чўзмоқда - 18 мартга қадар эълон қилиниши режалаштирилган "дозаланган амнистия" формати бўйича ҳали биронта маҳбус озодликка чиқарилмади ва бунда президентни тушуниш мумкин. Америкаликлар билан қўл бериб кўришган толиблар террорчи бўлмай қолган эмас. Ушбу битим исломчиларга ўз мамлакатининг қонуний ҳукуматига қарши кураш олиб боришни тақиқламайди.

Келгинди террористик уюшма - "ИД"га қарши курашиш каби олижаноб мақсадни кўз-кўз қилиб, "Толибон" қонунга итоаткор ватандошларни қиришда давом этмоқда. Афғонистонда ўтган ҳафтадаги "тинчлик сулҳи" мобайнида 23 нафар ҳарбий хизматчи ва 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Автомобили охваченные огнем в одной из провинций Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ “Толибон” жангариларига авиазарба берди

Мўъжизакор янги дунё

16-март куни Мозори-Шариф шаҳри(Балх провинциясининг маъмурий маркази)да портлаш юз берди ва унда полиция хизматчилари қурбон бўлди. Афғонистон кунига 30га яқин ҳарбий хизматчи ва полициячиларни йўқотиб келмоқда. Бу даҳшатли статистикадан барча хабардор.

Шундай бўлса-да, Вашингтон 135 кун давомида (ҳисоб 29 февралдан сўнг бошланган) Ислом республикасидаги қўшинлари сонини 12000дан 8600гача камайтиришга тараддудланган. Агар кейинчалик толиблар зўравонликдан ўзини тийса, АҚШ ва иттифоқдош-давлатлар томонидан қўшинлар чиқарилиши давом эттирилади. Янги дунё схемаси реалликка мос эмас. Толиблар билан битим имзолашдан олдин, фақат февраль ойининг ўзида АҚШ ҲҲК жангарилар устига 360та авиабомба ташлаган. 2018-2019 йиллар оралиғида давом этган музокаралар давомида америка авиацияси Афғонистонда жанговар ҳаракатларни айниқса фаол давом эттирган ва бунга 14 минг дона авиабомба сарфлаган. Кўндириш ва далилларнинг бундай усули толиблар билан келишув асосида ўрнатилаётган афғон тинчлиги мустаҳкамлигига шубҳа уйғотади.

Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий базалари ва бўлинмалари "Толибон" ҳаракатлари эркинлигини қайсидир маънода чеклайди. Америкаликлар билан имзоланган битим эса айни вақтда бундан буёғига террорчилар хатти-ҳаракати назоратдан чиқишини англатади, айрим махфий баённомалар эса давлатнинг қайта тузишда тақдим этилаётган беҳудуд имкониятларни ёдга солмоқда. Толиблар Афғонистондаги ҳокимият учун музокарасиз ва шафқатсиз курашни давом эттирмоқда, уларга бу борада 1996 йилдаги Қобулнинг босиб олиниши сингари тарихда бўлмаган воқелик илҳом бермоқда. Мени наздимда, тинчпарвар толиблар ёки толиб-парламентарийлар умуман бўлиши мумкин эмас.

"Толибон"нинг ҳаётчанлиги - афғон заминидаги чет элликлар, қўғирчоқ ҳукумат, ғарбликларга хос ҳаёт тарзига қарши қаратилган оддий эътироз ғояларига асосланган эмас. "Толибон" стратегияси - террористик жиҳод, тизим фақат хаос шароитида барқарорликни сақлайди. Агар стратегия ўзгарса (зўравонлик тўхтатилса) – мафкуравий бирдамлик(мажоҳидлар 1992 йилда ҳукуматни эгаллаб, уни бўлиша олмагач, айнан шу туфайли ютқазишган эди), иқтисодий база (уруш бўлмас экан, афғонларнинг охирги нарсани қурбон қилишига не ҳодат), мобил ресурслар (ёшларни кураш романтикаси қизиқтиради) йўқолади ва ўшанда ҳарбий-диний ҳаракат ўз-ўзидан барбод бўлади.

Экспансия – вақтинчаликми?

"Толибон" террористик уюшмасининг америкаликлар билан имзоланган битими - АҚШ ва иттифоқдошларга 19 йиллик шонсиз афғон кампаниясидан нисбатан ҳотиржам чиқиш имконини берувчи тактик манёврдир. Ва айнан шу ҳолат Афғонистонга узоқ муддат давом этадиган бешафқат зўравонликка, ҳаёт тарзида эса ўрта аср ҳолатига қайтишни кафолатлайди.

Виктор Михайлов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт “Толибон” билан келишувдаги Ўзбекистон учун хавфлар тўғрисида гапирди

Толиблар ярим йўлда тўхтамайди ва АҚШ президентининг: "Мен бугун "Толибон" етакчиси билан суҳбатлашдим. Бизнинг суҳбатимиз яхши ўтди", дея баёнот бериши шунчаки минтақада соат механизмли бомбани ишга тушириш билан тенгдир.

Бугунги кунда толиблар Афғонистонда устунликка эга ва бир қарашда қўшни республикалар ресурсларига даъвогарлик қилмаётгандек. Эртага-чи, нима бўлади? Шуни қайд этиш керак-ки, АҚШ билан имзоланган тинчлик битимини толибларнинг ҳаммаси ҳам қўллаб-қувватлагани йўқ, ҳарбий-диний ҳаракатнинг айрим, музокара нелигини билмайдиган аъзолари бундан умидсизликка тушган ва айнан шу ҳолат ташқи ўйинчиларга қўл келмоқда. Кунар провинцияси губернатори  - Абдул Саттор Мирзаква – бугунги кунда покистон идоралараро разведкаси (ISI) агентлари, "Ал-Қоида" ва "Ислом давлати" уюшмалари вакиллари томонидан толибларни ўз томонига оғдиришга фаол уринишлар бўлаётганини маълум қилди.

Встреча делегации МИД Узбекистана с представителями Талибан в Дохе - Sputnik Ўзбекистон
Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини қайд этди

Табиийки, қўшнининг уйидаги ёнғин Афғонистон билан чегарадош бўлган Марказий Осиё мамлакатлари ҳотиржамлилиги ва хавфсизлигига имкон яратмайди. Аланга тарқалиши мумкин. Турли тахминларга кўра, фақатгина "Толибон" сафларида 10 мингдан 15 минггача чет эл фуқаролари бўлиши мумкин, уларнинг деярли ярмининг келиб чиқиши - Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистондан. Улар ватанга экстремистик ғоялар ва жанговар тажриба билан қайтиб келиши мумкин. Кўп ҳолатларда террористик уюшманинг бир мамлакатдаги ғалабаси бундай "мувафақиятнинг" дин ва этник жиҳатдан яқин бўлган қўшни республикаларда ҳам тарқалиши механизмини ишга туширади.

Бундан ташқари, Афғонистоннинг шимолий провинцияларида толиблар билан рақобатлашувчи, маълум таъсир кучига эга, қолаверса, бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган "ИД" террористик ташкилоти ҳам бор. Бу ташкилотнинг деструктив мафкураси, кўп йиллик жанговар тажрибаси ва молиявий имкониятларини баҳолашда беписандликка йўл қўймаслик лозим.

Хусусан, "ИД" ҳужуми туфайли, 6-март куни Қобулда 29 киши ҳалок бўлди ва яна 61 нафари жароҳат олди. Шу боис, сал олдин Ашраф Ғанининг "Биз "ИД"ни яксон қилдик", деган баёноти кўпроқ маънода ташвиқот характерига эга. Баъзан шу ҳолат аён бўладики, ИД жангарилари ўрнига ҳукуматга уларнинг оилалари таслим бўлади, бу давлат статистикасигагина ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бирок террористик хавф даражасини пасайтирмайди. Ўн йилликлар давомида уруш алангасида бўлган Афғонистон эса бошқа ҳақиқатни билмайди ҳам.

Янгиликлар лентаси
0