Жиззахда карантин сабабли ёпилган ошхонада пичоқбозлик юз берди

© kaluganewsМужчина с ножом
Мужчина с ножом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хўранда Жиззахда карантин сабаб ишламаётган ошхоналарнинг бирида жанжал кўтарди ва икки кишини пичоқлаб қўйди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Жиззахда карантин сабаб ёпилган ошхонага келган хўрандалар жанжал чиқарган, улардан бири икки кишини пичоқлаб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Фестиваль свободного творчества Пустые холмы - Sputnik Ўзбекистон
Карантин шароитида хотиржамликни қандай сақлаш керак - руҳшунос маслаҳати

Фуқаро М.Н. ва Н.Ж. Шароф Рашидов туманида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига келган ва таом буюртирган. Ошпаз мижозларга карантин сабабли ошхона ишламаётганлигини тушунтиришга уринган, буни тушунишни истамаган хўрандалар эса низо чиқарган.

Шовқинни эшитиб, ошхона рўпарасида истиқомат қилуви 2000 йилда туғилган фуқаро Ф.У ҳамда унинг ҳали мактаб ўқувчиси бўлган укаси чиқиб келган.

Даҳанаки жанжал оқибатида фуқаро М.Н. ўзи билан доимий равишда олиб юрган пичоғи билан О.У. ва унинг акасига тан жароҳатини етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0