ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан карантинга олинган ҳудудлар назорати кучайтирилди.
“Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида карантинга олинган объектларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари куну тун ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда”, - дейилган вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, хавфсизликнинг бу тарзда кучайтирилиши, шубҳасиз, фуқаролар саломатлиги ва мамлакатнинг ушбу касалликдан талафотсиз ва тезроқ халос бўлишига замин яратади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда чет мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар махсус чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келиниб, 14 кунлик карантинда сақланмоқда.