Карантиндан қочмоқчи бўлган яна бир шахс қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВрачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу
Врачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида 25 ёшли наманганлик фуқаро карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Қашқардарё вилоятида карантиндан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, 20 март куни Москва-Тошкент поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган 25 ёшли наманганлик Аббосов М.Р. ўрнатилган тартибда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

Женщина смотрит из окна Costa Adeje Palace hotel на Тенерифе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар карантинни бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилди

Ушбу фуқаро 21 март куни карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Бироқ карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0