МДҲ фуқаролари учун Россияга киришга тақиқ йўқ – қарор

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабота аэропорта Домодедово
Работа аэропорта Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Россия Ҳукумати 2020-йил 18-мартдан 1-майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришини вақтинча чеклашга қарор қилган эди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган 18-мартдан 1-майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришини вақтинча чеклаш МДҲ, Абхазия ва Жанубий Осетия фуқароларига тааллуқли эмас. Россия Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Контрольно-пропускной пункт на границе - Sputnik Ўзбекистон
23 мартдан Ўзбекистонда барча чегара ўтказиш пунктлари ёпилади

“Мазкур фармоннинг биринчи банди қоидалари МДҲга аъзо давлатлар, Абхазия Республикаси ва Жанубий Осетия Республикаси фуқароларига қўлланилмасин...” – дейилган ҳужжат матнида.

Шунингдек, Вазирлар маҳкамаси Федерал хавфсизлик хизматига ушбу мамлакатлар фуқароларининг Россия чегарасидан ўтишини таъминлашни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 16-март куни давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида, Россия Ҳукумати 2020-йил 18-мартдан 1-майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришини вақтинча чеклашга қарор қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0