Карантин тартиби: кимларга Тошкентга кириш ва чиқишга рухсат берилади?

© Управление безопасности дорожного движения ГУВД г. ТашкентаСотрудники ГУВД осуществляют проверку документов
Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида айтилган.

Офицеры узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда армияга чақирув вақтинча қолдирилди

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

Унга кўра, коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Янгиликлар лентаси
0