Ўзбекистонда армияга чақирув вақтинча қолдирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОфицеры узбекской армии
Офицеры узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда армияга чақирув вақтинча қолдирилди - Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ахбороти

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Ўзбекистонда армияга чақирув вақтинча қолдирилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири "Коронавирус инфо" телеграм канали хабарига таянган ҳолда.

Тошкентда ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти тўхтатилади

Таъкидланишича, ушбу чоралар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Армияга чақирувнинг вақтинча тўхтатилиши, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини заифлаштирмайди, негаки, Қуролли кучлар таркибига асосан шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбийлар киради, деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги вакили.

Илгарироқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 24 мартдан бошлаб барча буюм, автомобиль сотуви ва барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, шифохона ва дорихоналар фаолияти аввалги тартибда давом этади.

Янгиликлар лентаси
0