Коронавирусга қарши курашган ходимларга қўшимча ҳақ тўланади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСанитарная обработка вагонов метро в связи с коронавирусом
Санитарная обработка вагонов метро в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг янги эълон қилинган фармонида коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар, бундан ташқари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари учун қулай шароитлар яратилди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар ойлик маошига ҳар кунлик қўшимча 6 % миқдорда тўловлар тўланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Микробиологические исследования - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

Жорий йилнинг 20 март куни президентнинг  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар қўшиб борилади.

Бундан ташқари ўз фаолиятини тўхтатган давлат таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақлари эса ўз вақтида тўлаб берилади.

Боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик таътил тақдим этилади.

Карантин даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса, ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлашларига имконият яратишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0