Президент маҳалла ва оилаларга кўмаклашиш бўйича қўшимча вазифаларни белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса
Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу  в связи с ситуацией вокруг коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.

“Вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари амалий ишлар ва натижадорликка ўтиши керак. Бунинг учун барча ресурс, ваколат ва шароит қилиб берилди. Бундан кейин масъуллардан маҳаллабай аниқ натижа сўралади”, – деди давлат раҳбари.

Ҳар бир оила билан манзилли ишлайдиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган янги тажриба яратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ажримлар масаласига алоҳида тўхталиб, кичик маиший сабаблар жиддий оқибатларни келтириб чиқараётганини афсус билан қайд этди. Вазирлик раҳбарлари, жойлардаги мутасаддилар нотинч оилалардаги аҳволни олдиндан ўрганиб, муаммони бартараф қилиш бўйича манзилли ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу  в связи с ситуацией вокруг коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Маҳаллалар қошида бўлғуси келин-куёвларни оилага тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб, уларга психологлар, обрўли отахон ва онахонларни бириктириш, “Ибратли оила” танловини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишда аёлларнинг турмуш шароитини яхшилаш, даромад топиши учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.   

Касб-ҳунари бор ишсиз хотин-қизларга кўмаклашиш бўйича Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бошланган тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Хотин-қизлар ўртасида бизнес лойиҳа бўйича танлов ўтказиб, ғолибларга грантлар, кредит ва жой ажратиш, мақсадли жамғармалар ҳисобидан кўчма савдо пунктлари ташкил этиб, уларни ижарага бериш, йирик савдо марказлари ва корхоналарда эҳтиёжманд аёллар тайёрлаган маҳсулотларни сотиш тизимини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Рахмат Маматов - Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла ва оила: Маматов янги ташкил этилган вазирлик ҳақида

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 1 миллион 335 мингдан зиёд ишсизлар, 125 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган оилалар мавжуд. Шунингдек, 1 миллион 400 мингга яқин ёшлар хорижга ишлаш учун кетган.

Яшнобод туманида бошланган “Ишга марҳамат” мономаркази тажрибасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган 30 та коллежда ҳамда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида камида биттадан ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларнинг меъморий қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш, баҳорги ободонлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. 

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишларидан одамлар норозилиги таъкидланар экан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига бу тизимни такомиллаштириш бўйича қатъий вазифа қўйилди.

Тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, пиёда юришнинг фойдасини тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш ишларини “умуммиллий ҳаракат”га айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари маҳаллада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратди. Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказига маҳаллаларда кутубхона, маданият уйлари, кинохона, мусиқа ва санъат тўгараклари ташкил этиш, китобхонлик маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Қалбига санъат ва китоб нури кириб борган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0