Усмонхон Алимов диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот билан чиқди

© Международный пресс-клубУсмонхон Алимов - Председатель управления мусульман Узбекистана, муфтий
Усмонхон Алимов - Председатель управления мусульман Узбекистана, муфтий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика мусулмонларга мурожаат билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов "Ўзбекистон 24" телеканалида диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот берди.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ АҚШ ва Канадада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.

“1. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқисинлар. Шунингдек, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этсинлар.

2. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин.

3. Масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилсин.

4. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

5. Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозим.

6. Динимиз покликка буюрар экан, касалликнинг олдини олиш борасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

7. Карантин даврида масжидлар ва таҳоратхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишлари ўтказилсин.

8. Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

Ушбу фатво вирус аниқланган мусулмон мамлакатлар ҳамда бошқа ўлкалардаги йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг ушбу масаладаги фатво ҳамда хулосаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди”, - дейилган мурожаатда.

Янгиликлар лентаси
0