Осиёда бойлар кўпаймоқда, лекин улар одатдагидек Европа ёки Америкага кўчадими?

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишВостоковед, журналист, писатель Дмитрий Косырев
Востоковед, журналист, писатель Дмитрий Косырев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Орасида келиб чиқиши ғарбдан бўлмаганлари тобора кўпайиб бораётган ўта бойлар ўзининг баъзи омил ва қарашларига кўра пулларини дунё бўйлаб кўчириб, глобаллашувнинг янги босқичини бошладилар.

Ўта бой одам нима ўзи, ҳар биримиз ўзимизча тасаввурга эгамиз. Буюк Британияда навбатдаги "бойлик тўғрисида ҳисобот" эълон қилинди, унга кўра "ўта бой одам" - маблағи 30 миллион доллардан ортиқ бўлганлардир. Ҳисоботда айтилишича, кейинги беш йил ичида Осиёда бундай омадли одамлар сони 44 %га ошади, бу Шимолий Америкадаги биродарларидан икки баравар кўпдир, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

Хитойдаги Цзянсу вилоятидаги Хуаси қишлоғида қўйилган Мао Цзэдун ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Социализм ғалаба қозонган қишлоқ, ёхуд Хитойдаги "миллионерлар маскани"

Аммо коронавирус ҳақида гапирмасдан, АҚШ-Хитой савдоси (ва нафақат савдо) ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳисобот муаллифлари бунга оддий жавоб беришади: Осиёни тўхтатиб бўлмайди. Эпидемия ушбу тенденцияни 12 ойга кечиктириши мумкин, аммо бундан ортиқ эмас, лекин уруш ... У шунчаки Хитой бизнеси (яъни бой хитойликларнинг пуллари) Америкага альтернатива излай бошлаганига ва Африкада, Лотин Америкасида ва Европада ўз мавқеини мустаҳкамлаганига олиб келди. Ва у янада кучайди.

Келинг, айтиб ўтилган ҳисоботнинг рақамларига қарайлик. Осиёликлар Американи қувиб етиши учун ҳали узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келади. АҚШда 240 575 нафар ўта бойлар яшайди, ва Хитойнинг ўзида 61 587, Ҳиндистонда эса атиги 5 986. Аммо Ҳиндистон беш йил ичида ўз мультимиллионерлари сафини 73 фоизга ошириши керак (дунё рекорди) ва АҚШда улар бор-йўғи 22 фоизга ошади. (Россияда - 23%). Ҳиндистон ортидан, тушуниш қийин эмас - Хитой (58%), Вьетнам (64%), ва шунингдек Миср, Индонезия, Малайзия каби давлатлар рекорд ўрнатадилар.

Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов яна Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди

Тадқиқотчилар ўз башоратларини ушбу мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши билан асосламоқда (Ҳиндистон учун - 2021 йилда ХВЖ маълумотларига кўра 7фоиз, яъни Хитойга нисбатан тезроқ), шунингдек инфляция, кўчмас мулк нархларининг кўтарилиши ва бошқаларни ўз ичига олган мураккаб формулани ҳисоблашмоқда. Аммо бошқа кузатишлар ушбу формуладан кўра муҳимроқдир: масалан, Ҳиндистонда мультимиллионерлар сонининг кўпайиши, бу мамлакатнинг кучли мамлакат сифатида қандайдир ҳолда кучайиб боришини англатмайди, аммо гап сайёрада пул кўчирилишининг мураккаб жараёнидадир. Ва бу жараёнларга баҳо бериш учун бундай ҳисоботларни ўқишга арзийди, чунки, ҳатто муаллифлар хато қилсалар ҳам - улар доим ҳам оддий кўз билан кўринмайдиган бутун дунёда ўзгариш механикасини илғаб туришади.

Бошқа нарсалар қатори, дунёни ўта бойларнинг маблағлари хам ўзгартиради. Агар камбағалроқ одамлар ҳудди шу пулларини уйларига яқин жойларда сарфлашса ёки бошқа давлатларга кўчса ҳам тўлалигича кўчса, катта молиявий маблағлар ва уларнинг эгалари жуда ҳаракатчан. Эҳтимол, ўз пуллари эвазига бойларга бутун дунё етарли эмасдир.

Яъни, сиз дастлаб бир жойда пул ишлаш мумкин, кейинчалик эса пул ёки унинг бир қисми билан бошқа жойга кўчиб ўтиш мумкин. Ҳиндистон ҳақида гап кетганда эса, Деҳли - ҳаво ифлосланиши бўйича дунё рекордчиси - бу жуда бўлса ишлаш учун яхши жойдир балки. Бошқа рекорд эгалари қаторига Хитойнинг Пекин, Тяньцзинь, Ухань, Чэнду шаҳарлари, шунингдек бутун (унчалик индустриал бўлмаган) мамлакатлар - Бангладеш, Монголия, Покистон киради.

Планета Земля из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги энг бой одам "Ерни қутқариш" учун 10 млрд $ ажратди

Шунинг учун, миллатидан қатъи назар, ўта бойлар яшашни афзал кўрган шаҳарлар ҳали ҳам Осло, Цюрих, Хельсинки, Вена, Мадрид. Аммо бу ерда янги тенденциялар сезилмоқда. Агар гап "яқин Осиё " (хитойларга яқин) ҳақида кетса, унда Камбоджадаги баъзи жойлар хитой маблағлари эвазига кандай кўринишга эга эканлигини билиш учун ушбу видеони кўришни тавсия қиламан. Нафақат давлат маблағлари ҳисобига. Рекорд қўйган ҳиндлар ҳам ўзларининг қариндошларига яқинроқ жойлар ҳақида кўпроқ гапира бошладилар (ҳеч бўлмаганда гапира). Нимадир ўзгармоқда ...

Нарсаларга оддий қараш шундан иборатки, бойлар ватанпарвар бўлишлари керак, яъни улар туғилган жойда яшашини англатади. Аммо ҳаёт янада мураккаб. Мана яна бир фикр (худди шу манбадан): 2019 йил бутун дунёда ўта бойлар тўсатдан "пушти ва юмшоқ" бўлиб (сўзма-сўз – бемаъни, cuddly) бўлиб қолишди. Улар глобал миқёсдаги ижтимоий масъулиятини жиддий қабул қила бошладилар. Улар орасида ўз маблағларини атроф-муҳит, ижтимоий соҳа ва менежмент ҳақида қайғурадиганларга сармоя киритиш тушунчаси модада. Кайфиятларнинг бундай ўзгариши яна бир глобал инқилоб деб аталади, айниқса дунё 24 триллион шахсий долларни ўта бойларнинг бир авлодидан бошқа худди шу масъулият билан ажралиб турадиганга ўтиши арафасида турганини ҳисобга олган ҳолда.

Российская теннисистка Мария Шарапова - Sputnik Ўзбекистон
Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бой аёллари

Бундай инқилобда, албатта, Грета Тунберг услубида ахлат жуда кўп (яъни, маъносиз экологик ғоялар модаси), аммо умуман олганда 2019 йилда ҳеч бўлмаганда ўта бойларнинг фикрлаш услуби яхшиланган деб айтиш мумкин. Уларнинг маблағлари ҳаракати инсон ҳаётининг сифати ҳақида қайғурадиган жой томон йўналтирила бошланди. Бундай пулларнинг миллати йўқ, лекин улар нафақат келиб чиқиш жойларини, балки бутун дунёни яхшилашга қаратилган.

Бу ерда - суҳбатни асосан Ҳиндистонлик ўта бойлар билан бошлаган эканмиз, замонамизнинг адабий шов-шувларидан бирини - биринчи Ҳиндистонлик, кейин Покистонлик, кейин Британия ва бир вақтнинг ўзида Америкалик Салмон Рушдининг оҳиргисидан битта олдинги романини (2017йил) эсга олишимиз мумкин. Китоб "Олтин уй" деб номланган. Мумбайлик мультимиллионер Нью-Йоркнинг энг яхши қисмида ҳашаматли квартирани сотиб олиб, у ерда нафақат ҳақиқий америкалик, балки маҳаллий аҳолидан кўра кўпроқ ҳақиқий бўлиш ниятида у ерга кўчиб ўтгани ҳақида. Кейинчалик, бу одам билан ҳақиқатан ёқимсиз ишлар рўй беради, булар рус жодугарига (сўзнинг тўғри маъносида) уйланишидан бошланади. Ва шу қаторда Дональд Трамп ҳокимиятга келади, яъни чинакам - чуқур тубдаги Америка ўзининг янги элитасининг космополитизмига қарши исёнини бошлайди. Қаҳрамон тўлақонли бир қисми бўлишни истаган Америка энди йўқ. Олтин уй оловда ғарқ бўлади. Бир даврнинг охири.

Грета Тунберг - Sputnik Ўзбекистон
"Грета Тунберг" лойиҳасини ким ишга туширган?

Қайси давр? Романнинг умумий ғояси - қанча пулингиз бўлишидан қатъи назар, сиз ўзлигиз билан курашишиз бефойдадир. Яъни, америкача (ёки европача) глобаллашув муваффақият қозонмади, чунки бугунги кунда янги миллионерлар ўзларини ва маблағларини албатта ғарблилик бўлиш учунгина чет элга кўчиришмаяпти, гарчи дастлаб улар бундай хаёллардан чин дилдан озиқлаган бўлсалар ҳам.

Бундан келиб чиқадики, орасида келиб чиқиши ғарбдан бўлмаганлари тобора кўпайиб бораётган  ўта бойлар ўзининг баъзи омил ва қарашларига кўра пулларини дунё бўйлаб кўчириб, глобаллашувнинг янги босқичини бошладилар. Битта савол, охир-оқибат улар нимага эришадилар.

Янгиликлар лентаси
0