Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бой аёллари

Oбуна бўлиш
Forbes журнали Россиянинг энг бой аёлларининг навбатдаги рўйхатини тақдим этди. Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина рейтингда яна етакчилик қилди.

Forbes журнали Россиянинг энг бой аёлларининг навбатдаги рўйхатини тақдим этди.

Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган. 

Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Wildberries Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги айни дамда 1 млрд долларни ташкил қилиб турибди.

Рейтингга илк бор киритилган “Россия” банкининг асосий акциячисининг рафиқаси Татьяна Ковальчук 600 миллион доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

600 млн долларга эга хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева тўртинчи ўринга муносиб кўрилган.

Биринчи бешликка Ольга Белявцева якун ясаган.  Ольга Белявцеванинг асосий капиталини “Лебедянский” (шарбатлар), “Прогресс” (ФрутоНяня) акциялари ташкил этади. Ольга олма етиштирувчи компания соҳибасидир. Унинг бойлиги 550 млн долларга баҳоланган. 

Рейтингнинг 25 поғонасини машҳур теннисчи Мария Шарапова эгаллаган. Унинг бойлиги 180 млн долларни ташкил этади.

Рўйхатнинг асосий қисмини хусусий инвестиция билан шуғулланувчи ва турмуш ўртоғларининг компания акцияларига эгалик қилувчи аёллар ташкил этади. Рейтингга киритилганларнинг бойлиги уларга тегишли актив қийматига қараб аниқланган. Булар компания акциялари, кўчмас мулк ва бошқалар.

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишМосква собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган.
Российская предпринимательница Елена Батурина - Sputnik Ўзбекистон
1/5
Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган.
© Ball.spbРўйхатнинг иккинчи поғонасини Wildberries Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги айни дамда 1 млрд долларни ташкил қилиб турибди.
Татьяна Бакальчук - Sputnik Ўзбекистон
2/5
Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Wildberries Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги айни дамда 1 млрд долларни ташкил қилиб турибди.
© Forbes600 млн долларга эга хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева тўртинчи ўринга муносиб кўрилган.
Елена Рыболовлева - Sputnik Ўзбекистон
3/5
600 млн долларга эга хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева тўртинчи ўринга муносиб кўрилган.
© Andrey Vinogradov/ForbesБиринчи бешликка Ольга Белявцева якун ясаган. Ольга Белявцеванинг асосий капиталини “Лебедянский” (шарбатлар), “Прогресс” (ФрутоНяня) акциялари ташкил этади. Ольга олма етиштирувчи компания соҳибасидир. Унинг бойлиги 550 млн долларга баҳоланган.
Ольга Белявцева - Sputnik Ўзбекистон
4/5
Биринчи бешликка Ольга Белявцева якун ясаган. Ольга Белявцеванинг асосий капиталини “Лебедянский” (шарбатлар), “Прогресс” (ФрутоНяня) акциялари ташкил этади. Ольга олма етиштирувчи компания соҳибасидир. Унинг бойлиги 550 млн долларга баҳоланган.
© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишРейтингнинг 25 поғонасини машҳур теннисчи Мария Шарапова эгаллаган. Унинг бойлиги 180 млн долларни ташкил этади.
Российская теннисистка Мария Шарапова - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Рейтингнинг 25 поғонасини машҳур теннисчи Мария Шарапова эгаллаган. Унинг бойлиги 180 млн долларни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0