ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Еврокомиссия Европа Иттифоқи мамлакатларига 30 кунлик чеклов киритишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда ЕК президенти Урсула фон дер Ляйен баёнот берган.
"Еврокомиссия чегарага оид чоралар бўйича ўз тамойилларини тақдим этмоқда, ЕИ давлатларига барча унчалик аҳамиятга эга бўлмаган сафарларга вақтинчалик чеклов қўйилишини таклиф қиламиз", - деб ёзган ЕК раҳбари Twitterда.
Финляндия бош вазири Санна Марин мамлакат ўз чегараларини ёпишга тайёрлигини маълум қилган. Мамлакатга қайтаётган финляндияликларга ва мамлакатда ишлаб, яшаётганлар учун ушбу чекловлар жорий этилмайди. Helsingin Sanomat нашрига кўра, чегара 13 апрель санасига қадар ёпиқ бўлади.
Шенген ҳудудига йигирма олтита давлат киради: Австрия, Бельгия, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Миср, Венгрия, Исландия, Италия, Латвия, Лихтенштейн, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландлар, Норвегия, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Испания, Швеция ва Швейцария.