Коронавирусни даволашда хавф туғдирадиган дорилар қайсилиги айтилди

© REUTERS / CDCЦветное изображение коронавируса
Цветное изображение коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вирусга қарши айрим препаратларни қабул қилиш, агар коронавирус қонда мавжуд бўлган тақдирда, киши саломатлигини ёмонлаштириши мумкин

ТОШКЕНТ, 15 мар— Sputnik. Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус билан беморланган шахслар учун айрим дори препаратларини истеъмол қилиш хавфлилиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Веран Twitterда ёзиб қолдирган.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар

Франция соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, агар коронавирусни юқтирган бемор яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилаётган бўлса, у ҳолда бу унинг саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

Ибупрофен ва кортизон касалликни янада оғирлаштириши мумкин, дея таъкидлайди Веран.

"Температурани тушириш учун, парацетамол қабул қилган маъқул", - дея тушунтиради Веран.

У шунингдек, бирон бир савол туғилганда ёки шубҳа пайдо бўлганида шифокорлар билан маслаҳатлашиш зарурлигини қўшимча қилган.

Францияда коронавирусга чалинганлик билан боғлиқ 4 469та ҳолат қайд этилган, 91 киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0