ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тиббий ниқобда келиш сўралди

© REUTERS/Heo RanЖенщина в медицинской маске в Сеуле
Женщина в медицинской маске в Сеуле  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда барча туман ИИО ФМБ ва ички ишлар бўлимлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси карантин даврида штат тартибида ишлашда давом этади.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Фуқаролардан Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тиббий ниқобда келиш сўралди.

Таъкидланишича, пойтахтда барча туман ИИО ФМБ ва ички ишлар бўлимлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шунингдек ИИББ Марказий аппарати карантин даврида штат тартибида ишлашда давом этади.

Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги фуқароларга эслатма билан чиқди

Аммо идоралар фуқаролардан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва сенитария-эпидемиологик назорат хизмати талабларини ижро этиш мақсадида ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тиббий ниқобларда келишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Шу боис Ўзбекистонда Наврўз ва бошқа оммавий тадбирлар бекор қилинди. 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0